RU

Последние новости

00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0

Суперлига 5 июндан давом этадими? ПФЛ расмий изоҳ берди Новости

Суперлига 5 июндан давом этадими? ПФЛ расмий изоҳ берди

Суперлигасининг 4-тур учрашувлари 5 июнь санасидан бошлаб давом эттирилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.

Бунга ЎзПФЛ томонидан Суперлига клублари бош мураббийларига муҳокама учун юборилган ишчи тақвим асос бўлди.

Пандемия сабаб мамлакатимизда футбол учрашувлари тўхтатилган ҳамда унинг расман қачондан бошлаб давом эттирилиши аниқ эмас. Шундан келиб чиқиб, кўплаб мамлакатлар футбол лигалари каби ЎзПФЛ ҳам турли кўринишда режалар тузади. Бош мураббийларга тақдим этилган режа уларнинг фикрини ўрганиш учун бўлиб, бунда мураббийлар июль ойида ҳам расмий ўйинлар бўлиб ўтиши мумкинлигидан ҳар эҳтимолга қарши огоҳлантирилган, бу борада уларнинг фикрлари тингланган. Қолаверса, режа расмий хат асосида клубларга чиқарилмай, бош мураббийларни ўзида жамлаган мессенжер гуруҳида муҳокама қилинган.

ЎзПФЛ карантин даврида футбол клубларининг машғулотларини қайта тиклаш ҳамда расмий учрашувлар ўтказиш бўйича ЎФА ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан ҳамкорликда йўриқнома ишлаб чиққан. Айни вақтда биз Махсус комиссиянинг мазкур йўриқнома асосида машғулотлага рухсат бериши масаласини кутмоқдамиз. Мавжуд шароитдан келиб чиқиб, ЎзПФЛ соғлиқни сақлаш юзасидан амалга оширилаётган машаққатли ишларни қўллаб-қувватлайди ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш керак деб ҳисоблайди. Инсонлар саломатлиги энг олий неъмат.

Шундай экан, турли кўринишдаги режалар ишлаб чиқилишда давом этилади, улар бош мураббийлар, клублар раҳбарлари, соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари билан муҳокама этилади. Унга қадар ЎзПФЛ расмий саҳифаларида кўриниш бермаган ҳар қандай маълумот расмий мақомга эга эмаслигини маълум қиламиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика