RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  62 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

“Сўғдиёна” - “Қизилқум” учрашувида кимнинг имконияти қандай? Новости

“Сўғдиёна” - “Қизилқум” учрашувида кимнинг имконияти қандай?

Бугун суперлига 4-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Айни дам икки жамоа ҳам турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда. Иккала жамоа учун ҳам бугунги учрашувдаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур. “Қизилқум” жиззахликлардан бор йўғи 1 очкога ортда бормоқда. “Сўғдиёна” ўтган учта турнинг иккитасида мағлубиятга учраган ва “Нефтчи” билан бўлган учрашувда нурсиз дуранг қайд этиб 1 очко билан чекланди. Бугун “Сўғдиёна” ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини синовдан ўтказади. Ушбу баҳсда жиззахликлар ғалаба қозона оладими, буни учрашув якунланганидан сўнг билиб оламиз. Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 3та турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бундан аввалги турда навоийликлар ўз уйида Қаршининг “Насаф” жамоасига мағлуб бўлди. “Қизилқум” жамоаси бугун ғалаба қозона олмаса, жамоанинг аҳволи бироз оғирлашади. Энди иккала жамоанинг ўтказган ўзаро ўйинлари билан таништириб ўтаман.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

2000 йил


1 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

17 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2001 йил

18 апрель. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” — 1:0

1 октябрь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:0

2002 йил

22 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:2

10 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2004 йил

3 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

25 сентябрь. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” - 1:1

2005 йил

12 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:0

11 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 0:0

2006 йил

13 май. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

29 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

2008 йил

10 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

27 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 1:0

2009 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:0

19 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:1

2011 йил

19 март. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

22 октябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 0:0

2013 йил

20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

17 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 2:1.

2014 йил

21 июнь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 1:0

7 ноябрь. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:0.

2015 йил

14 март. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 4:1

2 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 4:1

2016 йил

1 июль. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:1

22 ноябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” 3:1

2017 йил

15 апрель. “Қизилқум” – “Сўғдиёна” 1:1

16 сентябрь. “Сўғдиёна” – “Қизилқум” 1:1



“Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро 28 маротаба тўқнаш келишган. Шулардан 7та учрашувда жиззахликлар ғалаба қозонган бўлса, 14та ўйинда “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 6 учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Бугун бўлиб ўтадиган баҳсда иккала жамоа ҳам фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқиши аниқ. Шунинг учун ҳам жамоаларга бугунги ўйин қийин кечиши аниқ. Биз иккала жамоанинг бугунги ўйиндан олдин имкониятларини ҳисоблаб чиқамиз. “Сўғдиёна” суперлига баҳсларининг учта ўйинида рақиблар дарвозасини умуман ишғол қилмаган. Ўз дарвозасидан эса 5та тўп олиб чиққан. “Қизилқум” жамоаси эса ўтган 3та турда рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилган ва 7 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Бундан кўриниб турибдики, иккала жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг.

30/40/30


СУПЕРЛИГА-2018 ТУРНИР ЖАДВАЛИ



Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика