Суперлига-2025. Игорь Сергеев — тўпурар
30 ноя 2025 18:31
Новости
Мавсум давомида 29 та ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасига 20 та гол урган Игорь Сергеев чемпионат тўпурари бўлди. "Пахтакор" ҳужумчиси 10 йил олдин ҳам Ўзбекистонда тўпурар бўлган эди. 2015 йилги мавсум у 30 та ўйинда 24 та тўп киритганди.
Сергеев Ўзбекистонда тўпурар бўлиш бўйича Бахтиёр Ҳамидуллаев, Умид Исоқов, Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Олег Шацкихга етиб олди. Бу собиқ футболчилар ҳам икки мартадан тўпурар бўлишган. Жаъфар Ирисметов ҳисобида 3 та, Драган Черан ҳисобида 6 та тўпурарилик бор.
Кетма-кет 8-йил "Пахтакор" футболчиси чемпионат тўпурарига айланди. 2018 йил Тиаго Безерра, 2019-2024 йилларда Драган Черан (6 марта) тўпурар бўлишган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии