RU

Последние новости

14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  1 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  12 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  10 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  32 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  3

Суперлига-2021. Кетказилган мураббийлар... Новости

Суперлига-2021. Кетказилган мураббийлар...

2021 йилги мавсум сарҳисоби давом этади.

1) Олдига чемпионлик вазифаси қўйилган "Навбаҳор"ни мавсумга Нўъмон Ҳасанов тайёрлади. Бироқ, унга 1-турдаги мағлубиятдан кейин чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ҳасановнинг ўрнини эгаллаган Виктор Жалилов ҳамкасби йиғган таркиб билан ишлашда қийналди. Натижада "лочинлар" 7 турдан кейин атиги 6 очко тўплай олди. Бу омадсизликлар мавсумнинг кейинги қисмига ҳам таъсир қилди...

2) Суперлигада "эртак ёзиши" кутилган "Турон"да 2021 йилда 4 нафар бош мураббий ишлади: Исмоилов, Баниак, Шквирин ва Ҳакимов. Натижа ўртада: 26 ўйинда 17 очко — сўнгги ўрин.

3) "Андижон"ни мавсумга Отабек Ғуломхўжаев тайёрлади. Унинг ишини Ёрқин Назаров давом эттирди, Кумиков тугатиб қўйди. Натижа: "Про лига йўлланмаси".

4) "Металлург"ни мавсумга тайёрлаган Андрей Шипилов 2-турдан кейин "қувилди". Бунга жамоанинг биринчи мағлубияти сабаб бўлганди. Натижа: мавсум охирига қадар яна 15 та мағлубият қабул қилиб олинди.

5) Мавсум давомида "устоз алмаштирган" "Сурхон" ҳам Суперлигада аранг "илиниб қолди". 

ФАКТ: Мавсумни турнир жадвалининг юқори бешлигида якунлаган жамоаларнинг барчаси йил давомида фақат битта мутахассисга ишонч билдирган клублардир.

Қўшимча: Про лигада ҳам худди шу ҳолат содир бўлди. Нисбатан кучли таркибга эга бўлган "Бухоро" 12 ойда 6 бор мураббий алмаштирди. Бироқ, элита йўлланмасини "Динамо" ва "Олимпик" жамоаларига ютқазиб қўйди.

Самандар Файзуллаев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика