RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Суперлига. 14-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Металлург" бу тур Тошкент вилояти дербисида АГМК меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Бекободликлар посбони шу куни яхши ўйнади ва рақибларнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Шу боис "Металлург" посбони Акмал Ортиқов championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Навбаҳор" бу тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Самвел Бабаян жамоаси шу куни мезбонларга деярли ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олишига мажбур бўлди. Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши мураббийи Самвел Бабаян бўлди.



Бу турда "Металлург" ярим ҳимоячиси Дамир Темиров АГМК билан баҳсда бурчак тўпини тўғри дарвозага жойлаб қўйди ва тур голи муаллифига айланди. 







"Олимпик" ҳужумчиси Русланбек Жиянов "Сурхон"га қарши баҳсда шунчаки ажойиб ўйнади ва иккита гол урди. Бундан ташқари айнан унинг ҳаракатидан кейин термизликлар посбони қизил карточка олди. Шу тариқа, Русланбек Жиянов championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 



 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика