RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Суперлига. 10-тур лауреатлари Новости


Мазкур турда "Андижон" "Машъал"га қарши ўйнади. Баҳс 0:0 ҳисобида якунига етди. Шу куни "бургутлар" дарвозасини Элдор Адҳамов қўриқлади ва ўзидан яхши таассурот қолдирди. Бир нечта хавфли зарбаларни қайтарган Адҳамов championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.






Термизнинг "Сурхон" клуби 10-турда "Навбаҳор"га қарши ўйнади. Учрашувда ҳисобни Шерзод Каримов томонидан урилган гол очиб берди. Каримов бурчакдан тўпни тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳақли равишда тур голи сифатида эътироф этилди.






Қаршининг "Насаф" клуби якунланган турда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини 3:0 ҳисобида таслим этди. Шу куни "аждарлар" ўйинда катта ташаббусга эга бўлишди ва йирик ғалабани тантана қилишди. Ёш футболчиларни қўрқмай таркибга киритадиган Бердиев шу куни Ҳусайин Норчаевни захирадан майдонга туширди ва 18 ёшли футболчи Суперлигада дебют голини урди. Championat.asia талқинига кўра Рўзиқул Бердиев 10-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Ҳа бу турда Шерзод Каримов бурчакдан ажойиб гол урмаганида тур голи ҳам, тур футболчиси ҳам Нурилло Тўхтасиновга берилиши мумкин эди. Сабаби "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Металлург" билан баҳсда жуда фаол ўйнади ҳамда иккита гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. Унинг биринчи голи айниқса жуда чиройли чиққанини таъкидлаш лозим. Ўзбекистон чемпионатида илк бор дублга эришган Нурилло Тўхтасинов championat.asia талқинига кўра тур футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика