RU

Последние новости

12:39ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичи тақвими ёхуд Ўзбекистон қайси саналарда ўйнайди?  40 12:33Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Эрон ва Қатар билан ўйнайди!  60 12:23Киммих шу ёздаёқ "Бавария"ни тарк этиши мумкин  1 12:01Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага  1 10:47Гарет Саутгейт? Евро-2024 да ишлаётган энг кўп ҳақ олувчи мураббийлар рўйхати тузилди  3 10:20Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  2 09:54Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"  0 09:27"Наполи" президенти Носир Ал Ҳелайфини очиқчасига танқид қилди  3 09:00Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди"  0 08:34Копа Америка. Мексикада мағлубият, Эквадор эса ғалаба қозонди  0 08:08Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи босқич саралашидаги рақибларини билиб олади  42 07:49Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  6 03:10Евро-2024. Чехия - Туркия 1:2, Драматик кечгaн бахсда Тосуннинг голи туркларга ғалаба келтирди  0 02:45Евро-2024. Грузия - Португалия 2:0, Роналду ҳайратда  3 02:16Франция – Бельгия, Германия – Дания — нимчорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ  7

Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда? Новости

Суперкубок олдидан. "Андижон", "Металлург", "Қизилқум" матбуот котиблари ва Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли қандай фикрда?

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувдан олдин Суперлига клубларида ишлаётган матбуот котибларининг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўзбекистон Суперкубогига қизиқиш катта. ПФЛ ҳам бу ўйинни етарлича ва қизиқарли кўринишда анонс қилиб берди. Шунга яраша бу ўйин ҳақиқий футбол шоусига айланишини истардим.

Лекин унутмаслик лозимки, соврин эгаси фақат ушбу биргина учрашувда аниқланадиган баҳсда жамоалар барибир биринчи ўринга эҳтиёткор футболни қўядилар. Бу эса аввало жамоалар учун ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаш устивор вазифага айланади. Лекин ким биринчи гол урса, ўйин “очилиб” кетади, деб ўйлайман. “Пахтакор”ни ҳам, “Насаф”ни ҳам ҳамма билади. Таркиб ва ўйин сифати бўйича Рўзиқул Бердиев жамоаси устунроқ.

Лекин бу билан “Пахтакор”нинг кучига шубҳа қилиш яхши эмас. Назаримда, асосий вақтда ҳаммаси ҳал бўлади. Шу билан бирга мураббийларнинг қандай тактика қўллашлари ҳам натижага бевосита таъсир кўрсатади. Фикримча, ким ғалаба қозонса ҳам 2:1 натижаси қайд этилса керак", - деди "Андижон" матбуот котиби Шуҳратбек Жўраев.




"Кубок учрашувлари натижасини башорат қилиш қийин. Боиси битта ўйиндан иборат учрашув тақдирини арзимаган хато ҳал этади. Шу боис бугун мен ҳар иккала жамоадан эҳтиёткорона ўйин кутаяпман.

Жамоаларнинг потенциал имкониятидан келиб чиқсак, бироз устунлик “Насаф” томонида. Жамоа ўзаги йиллар давомида шаклланган. “Пахтакор”да эса бу мавсум таркиб борасида муамолар юзага қалқиб чиқди.

Қолаверса, бугунги учрашувда жамоалардаги йўқотишлар ўйин сифатига таъсир кўрсатмай қолмайди. Тахминим, “Насаф” кичик ҳисобда ғалаба қозонади", - деди "Металлург" матбуот котиби Комилжон Жумаев.




"Суперкубок! Номнинг ўзиёқ футболчи ва мухлислар учун кўп нарсани беради. Тўғри, айримлар битта ўйиндан иборат турнир ва жамоаларга (халқаро майдон учун) ҳеч нарса бермайди, деган гап сўзларни таъкидлашсада, футбол оммаси бу учрашувга қизиқиш билан қарашиям айни ҳақиқат, десак янглишмаган бўламиз.

Учрашувда шубҳасиз, “Насаф”га мухлислик қиламан. Тахминимча, “Насаф” ғолиб чиқса керак, баҳсни пенальтилар сериясигача ўйинни обориб бўлсада... Лекин “Пахтакор” бу ҳар қандай ҳолатда “Пахтакор”. Улар “Насаф” билан қандай ўйнаш кераклигини ҳаммадан яхшироқ билишади. Суперлига-2024 дастлабки турларида ҳам кучсизланган “Пахтакор” таркиб жиҳатдан ҳаммадан кучли эканлиги айтилаётган “Насаф” билан қандай ўйнаганлигини кўрдик. Қолаверса, ҳамкасбимиз Нарзулла Сайдуллаев таъкидлаганидек, бу соврин ушбу икки жамоа мавсум якунида 2024 йил учун қўлга киритадиган биринчи ва охирги трофей ҳам бўлиши мумкин. Шу ва бошқа сабабларга кўра ҳам бугунги матчнинг аҳамияти жуда юқори. Насиб этса, ўйинни стадиондан кузатамиз ва жанговар футбол спектаклига гувоҳ бўламиз", - деди "Қизилқум" матбуот котиби Азиз Нурий.




"Суперкубок - номланиши жарангдор холос. Катта масъулият юкламайдиган ўйин. Агар мукофот жамғармаси ёки бошқа имтиёзи бўлганида эди, мотивация ўзгача кутиларди. Шунинг учун жамоалар майдонда жиддий босимсиз ҳаракатланишлари табиий.

Бу барча мамлакат Суперкубок ўйинларида шундай. Тахминга келсак, голларга бой дуранг бўлишини кутяпмиз. Пенальтилар сериясида эса омад кимга кулиб боқишини айтиш қийин. Қўполликларсиз, аммо шиддатли футбол кечса керак", - деди мустақил журналист Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
29 мая 12:08:25
ArsaBarsa
Bir narsaga hayronmanda Nasaf Navbahor bilan teng ochko olib turibdi. Paxtakor esa bor yug'i 4 ochko orqada. Nimaga jurnalistlarni hammasi faqat Nasaf va Paxtakor uchun oxirgi sovrin bo'ladi, o'tgan yili bo'lsa zo'r derdim bu yil bulardan kuchli tarkib bor deb gapiradi. Hali 19 ta o'yin bor.
+1   
29 мая 11:50:49
Пахтакорим
Барча котиблар тўғри фикр беришибди, шархловчилардан фарқли ўлароқ
   
29 мая 16:18:02
Fudbol kuraylik
Ответ на комментарий пользователя ArsaBarsa
Bir narsaga hayronmanda Nasaf Navbahor bilan teng ochko olib turibdi. Paxtakor esa bor yug'i 4 ochko orqada. Nimaga jurnalistlarni hammasi faqat Nasaf va Paxtakor uchun oxirgi sovrin bo'ladi, o'tgan yili bo'lsa zo'r derdim bu yil bulardan kuchli tarkib bor deb gapiradi. Hali 19 ta o'yin bor.
Bu chunchaki gaplar, etibor berish kerak emas. Ertaga nima bulishini bilish insonlarga emas! Buz uchun nasib Nasaf chempion buladi .....
   
29 мая 12:23:31
Жамшид Абдусамадов
Ким ютишини Асимов билади
   
29 мая 11:58:37
Narzulla
Ответ на комментарий пользователя Пахтакорим
мустақил журналист Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли - қандай қилиб мустақил бўлади? Андижон формасида
Балки эски расмдир?
-1   
29 мая 12:31:06
Пахтакорим
Ответ на комментарий пользователя Narzulla
Балки эски расмдир?
балки, лекин барибир эътибор берилиши керак диб ўйлиман
-1   
29 мая 11:52:01
Пахтакорим
мустақил журналист Абдулҳафиз Абдулазиз ўғли - қандай қилиб мустақил бўлади? Андижон формасида
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика