RU

Последние новости

11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мавсум якунида ҳам совринларни қўлга киритган ҳолда матбуот анжуманига киришни истайман" Новости

Суперкубок-2022. Славче Войнески: "Мавсум якунида ҳам совринларни қўлга киритган ҳолда матбуот анжуманига киришни истайман"

Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески қатнашди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳамроҳлик қилди.

"Учрашув жуда қийин бўлди. Жуда шаклланган жамоага қарши ўйнадик. Биринчи навбатда жамоа аъзоларига раҳмат айтаман. Улар майдонда бор маҳоратларини ишга солишга ҳаракат қилишди. "Насаф"га қарши ўйнаш осон бўлмади, биринчи бўлимда рақиб футболчиларига имкон берган ҳолда ўйнадик. Иккинчи таймда эса тўп назоратини ўз томонимизга оғдирган ҳолда ғалабага эришдик. Суперкубокни қўлга киритдик ва бундан буён хотиржам бўлишимиз керак эмас. Мавсум якунида ҳам совринни қўлга киритган ҳолда матбуот анжуманида қатнашишни истайман", - деди Славче Войнески.

"Жуда принципиал ўйин бўлди. Кубок финалидаги мағлубият учун реванш олишимиз керак эди. Мавсумни яхши бошладик. Ҳозир кўзимизни очамиз ва уч кундан кейин Самарқандда яна бир қийин ўйин кутиб турибди. Яна бир бор чемпионликни қўлга киритмоқчимиз", - деди Драган Черан.


- Суюновнинг ҳолати қандай?
- У тизза қисмидан жароҳат олди. 24 соат ичида унинг ҳолати ҳақида тўлиқ маълумот оламиз. Элдорнинг айтишича бу жойидан олдин ҳам жароҳат олган экан.

- Черан барибир ҳужумчи ортида ўйнайдиган ўйинчи. Мавсум давомида у ҳужумда ўйнайдими? Ёки Миржаҳон Мираҳмадовга ҳам имкон бериладими?
- Мавсум узоқ давом этади. Шу боис барча футболчиларга имкон берамиз, шу жумладан Мираҳмадовга ҳам. Соф ҳужумчи сифатида ўйнаш ёки ҳужумчи ортида ўйнаш эса футболчининг ўзига боғлиқ.

- Мураббий сифатида олдин ҳам соврин ютганмисиз?
- Туркияда ҳам соврин ютганман, аммо Суперкубокни илк бор ютдим.

- "Пахтакор"даги илк матбуот анжуманида сиз 100 фоиз ҳужумкор ўйнаймиз дегандингиз. Бугун "Пахтакор" қанчалик ҳужумкор ўйнади деб ўйлайсиз?
- Биринчи галда ҳужумкор ўйин деган нарсага ойдинлик киритиб олишимиз керак бўлади. Бу 90 дақиқа давомида ҳужумда ўйнаш эмас керак пайтда ҳужумга ўтиш ва ўша ҳужумдан натижа чиқариш дегани.

- Уч йилдан буён Суперлигада тўпурар бўлаяпсиз. Бу йил нечта гол уришни мақсад қилгансиз?
Драган Черан:
- Аниқ бир рақамни айта олмайман, футбол жамоавий ўйин. Шу боис қанча гол урсам ҳам жамоамга фойда келтирсам бўлгани. "Пахтакор" - иккинчи уйим. Бошқа жамоага ўтиш ҳақида умуман ўйламаганман.





Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика