RU

Последние новости

21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  0 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  2 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  7 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5

Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш" Новости

Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш"

Куни кеча Яйпаннинг "Турон" клуби жорий мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ташкил этди. Байрамона руҳда ўтган маросим сўнгида жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Суннатилло Эрматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Суннатилло, авваламбор "Турон" жамоасини Суперлига йўлланмасига эга чиққанлиги билан табриклаймиз. Бу йилги мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги мавсум жудаям кўтаринки руҳда ўтди.Айниқса ПРО-Лига ўйинлари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилгани кўпчилик футбол мухлисларини хурсанд қилди. Бундан ташқари жорий мавсумда мазкур чемпионатнинг савияси кўтарилганлиги сезилди. Шундай давом этса, футболимиз янада рывожланади деб ўйлайман. ПРО-Лигага бўлган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Эндиликда "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайди. Янги мавсум олдидан нималарни айта оласиз?

- Мавсум якунига етди. Декабрь ойи давомида бизга таътил берилган. Оғир мавсум ўтказдик, ПРО-Лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлмади. Таътилни оиламиз бағрида ўтказиб насиб бўлса январь ойидан машғулотларга киришамиз. Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашишдан иборат" - дейди "Турон" ярим ҳимоячиси.

Фарҳоджон Узақов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика