RU

Последние новости

14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  0 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  2 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  2 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  6

Султонбой оға, таваллуд айёмингиз муборак! Новости

Султонбой оға, таваллуд айёмингиз муборак!

Урганч шаҳридаги 5-сон футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати Хоразм воҳасида муҳим ўрин тутади.
Ушбу маҳорат масканида таълим олиш истагини билдираётган ёшлар сони  йилдан-йилга ошмоқда. Мана, бир неча йилдирки мазкур ўқув масканига Султонбой Досов раҳбарлик қилмоқда. Бугунги кунда бу ерда Алишер Вапаев, Азамат Жабборов, Шерзод Ибодуллаев, Отабек Раҳимов сингари собиқ футболчилар ўзларининг амалий тажрибаларини шогирдлари билан баҳам кўришяпти.

Умуман, С. Досов раҳбарлик қилаётган мактаб-интернатда кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан. Республикамиз футбол аҳлига яқиндан таниш бўлган ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов (“Нефтчи”, Фарғона), ҳимоячи Мақсудбек Каримов(“Насаф”, Қарши), дарвозабон Ғайрат Ўдаев,  ярим ҳимоячи Илёс Хайров, Маркс Қуронбоев(“Хоразм”, Урганч)лар ушбу маскан тарбияланувчилари ҳисобланишади. Шунингдек, яна қатор футболчилар мамлакатимизнинг биринчи лига жамоалари сафида тўп суришмоқда. Албатта, уларнинг маҳоратли футболчилар бўлиб етишишида нафақат мураббийларнинг, қолаверса билим даргоҳи раҳбарининг ҳам муносиб улуши бор. Ваҳоланки, футболчиларнинг тўлақонли билим олиши, машғулотлар жараёнини назорат қилиш, тарбиячиларнинг мусобақаларда иштирокини таъминлашдек масъулиятли вазифа айнан мактаб-интернат директорининг зиммасидадир. Муболаға эмас, бу борада Султонбой оға ўз вазифасини талаб даражасида адо этиб келди.

Бугун ўқув масканларида сўнгги қўнғироқ жаранглади. Бу битирувчи ёшларга олам-олам қувонч улашди. Шулар қатори С. Досов ҳам севинди. Биринчидан у ўқишни тугатаётган тарбияланувчиларини камолот сари йўллаётган бўлса, иккинчидан ўзининг 60 йиллик таваллуд айёмини тантана қилди.

Султонбой оғани муборак айёми билан қутлар эканмиз, унга оилавий бахт, тотувлик ва битмас-туганмас барака тилаймиз. Доимо соғ-саломат бўлинг, УСТОЗ!

Хоразм вилояти футбол федерацияси номидан
         Равшанбек Отажонов,
         Икром Худойберганов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика