RU

Последние новости

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  22 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  16 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  57 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади Новости

Сульшер Роналду ва Салоҳни таққослади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналду ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни солиштиришлари ҳақида гапирди.

"Ҳар қандай баҳсда доим Криштиану Роналду тарафида бўламан. Унинг статистикаси ақл бовар қилмас даражада. Шунга қарамай, ҳозирда Муҳаммад Салоҳнинг ўйини олов сингари ловулламоқда. Унга қарши қўлимиздан келганича ҳимояланишимиз керак. Биз фақат Салоҳга қарши чора топа олишимиз керак бўлади.

Мен "Ливерпуль" ҳужум чизиғининг ашаддий мухлисиман. Уларга қарши тўп ўтказиб юбормаслик учун 95 дақиқа катта кўламда ишлашимиз керак.

"Ливерпуль" - сўнгги тўрт йил давомида биз таъқиб қилаётган жамоалардан бири. Уларнинг даражасига етиш учун олдинга интилишимиз керак", - деди Сульшер.

Роналду жорий мавсум АПЛда 5 ўйинда 3 та гол урди. Салоҳ эса чемпионатнинг 8 ўйинида 7 гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви 24 октябрь, якшанба куни соат 20:30 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика