RU

Последние новости

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  30 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Сульшер: "Мен тантанавор равишда бу ерни тарк этяпман, чунки клуб учун боримни берганимни ҳамма билади деб ўйлайман" Новости

Сульшер: "Мен тантанавор равишда бу ерни тарк этяпман, чунки клуб учун боримни берганимни ҳамма билади деб ўйлайман"

Оле-Гуннар Сулшер "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгандан сўнг клуб расмий сайтига интервью берди.

- Бу клуб мен учун нимани англатишини ва бу ерда нимага эришмоқчи бўлганимни биласиз. Буларнинг барчаси клуб, мухлислар, футболчилар, ходимлар учун. Кейинги қадамни чемпионлик учун курашиш, совринлар ютиш учун ташлашни истардим.

Мен барчаси учун жавоб беришни хоҳламайман... Журналистлар мендан интервью олишни сўрашмоқда, йўқ, мен ҳеч қандай интервью бермайман.

Мен тантанавор равишда бу ерни тарк этяпман, чунки клуб учун боримни берганимни ҳамма билади деб ўйлайман. Бу клуб борлиғимни англатади. Афсуски, керакли натижаларга эриша олмадим, энди четга чиқиш вақти келди.

- Қарийб уч йилдан бери жамоага мураббийлик қиляпсиз. Ортда қолган натижалардан фахрланасизми?

- Жудаям фахрланаман. Бу ҳаётимдаги орзулардан биридир.

Аввал футболчи, кейин ўринбосарлар жамоаси мураббийи, кейин навбатдаги иш, яъни ягона орзу бу асосий жамоани бошқариш эди. Мен буни бошдан кечирдим.

Биринчи дақиқадан сўнгги дақиқагача ўтган ҳар бир лаҳза жуда катта завқ берарди, шу боис барча футболчиларга раҳмат айтишим керак, чунки жамоани қабул қилганимдан бери улар доимо ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Кимдир келди, кимдир кетди, лекин барча футболчилар билан ишлаш ўзгача мароқ эди.

Клуб эгаларига менга имконият бергани учун раҳмат айтмоқчиман, чунки ҳамма ҳам бундай имкониятга бўлавермайди, лекин менга бу лавозим ишониб топширилди.

Мен учун бу шараф, жамоани дастлаб ташриф буюрганимдан ҳам яхшироқ ҳолатда қолдиришга умид қиламан.

Бу ерда яхши дўстлар орттирдим, бир қанча беназир дўстлар билан муносабатларни тикладим. Янги ходимлар келди, дарҳақиқат, улар билан ҳам иноқ бўлиб қолдим, - деди Сульшер.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика