RU

Последние новости

08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  1 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  11 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  0 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  53 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  0 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  2 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  39 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10 20:58А Серия. "Рома" меҳмонда "Удинезе"ни мағлуб этди, Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди  22 20:37Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги йиғинга кимларни жалб қилди?  3

Сульшер: "Иккинчи бўлимда уйғона олдик" Новости

Сульшер: "Иккинчи бўлимда уйғона олдик"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 25-тури доирасида "Ньюкасл" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккинчи бўлимда темпни кўтара олдик, майдоннинг учинчи қисмидаги ҳужумларда эса босимни оширдик. Еврокубоклар сафар ўйинларидан кейин барчага оғир бўлади. Ушбу мавсумда жуда кўп ўйинларда қатнашяпмиз.

Танаффусдан кейин эса уйғона олдик. Дастлабки бўлимда тўпга эгалик қилган бўлсак-да, вазиятлар ярата олмадик. Бугун тўп билан ақлли ўйнаш керак эди. Иккинчи бўлимда позицион ўйинимиз яхшиланди ва голлар уриб олдик.

Дэниел Жеймс ҳеч қаерга йўқолиб қолмаган. У доим машғулотларда юқори темпда ишлайди ва ўйинларга шай ҳолатда бўлиб туради. Тезлиги ва кучини инобатга олсак, уни кўплаб позицияларда ўйнатиб кўриш мумкин. Дэн ўйинларга тезда мослашиб олади, ундан жуда хурсандман.

Ҳа, у билан ҳам ишлаймиз, албатта. Барча билан ишлаймиз. Гап шундаки, у Чемпионшип жамоасидан "Манчестер Юнайтед"га келди ва бу ерда кўплаб чиройли голлар урди. Матбуотнинг сарлавҳалари ва бошқа кўплаб деталлар ундан энергияни олиб қўя олмади. Энди у ўзини қўлга олиб, олдинги ҳолатига қайтиб олиши керак.

Стандартлардан кейинги хавф? Ҳа, бошида "Ньюкасл" кўплаб вазиятлар ярата олди ва уларнинг барчаси стандартлардан кейин содир бўлди. Ҳар доимгидек қўпол хатомиздан кейин гол ўтказиб юборганимиздан хафа бўлдим. Иккинчи бўлимда эса бунга яхши реакция бера олдик. Футболда сюрпризлар жуда кўп. Олдиндан ҳеч нима деб бўлмай қолди.

Соврин учун кураш? Биз бошқа жамоаларни назорат қила олмаймиз ва фақатгина ўзимизга эътибор бера оламиз. Ушбу мавсум биздан кўп нарсаларни талаб қилмоқда ва ҳар бир дақиқа ўтгани сайин "Манчестер Юнайтед"ни қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. 

Шортайр? Унга қаттиқ ишонамиз. Таркибимизда у ҳали жуда кўп ўйинларда қатнашади. Шола яхши машғулот қилмоқда. Менимча унинг келажаги порлоқ ва клубнинг афсонавий футболчиларидан бирига айлана олади.

Уни эртароқ майдонга туширишимиз мумкин эди. Учинчи гол урилиб, яхши ҳимояланаётганимиздан кейин бу қарорга келдик", - деди Сульшер.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика