RU

Последние новости

Сульшер: "Биз майдонга ғалаба учун тушамиз" Новости

Сульшер: "Биз майдонга ғалаба учун тушамиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Исталган жамоа ўйинни ғалаба ҳаёли билан бошлайди. Биз ҳам исталган пайтда исталган рақибни мағлуб эта оламиз. Биз ҳам ўйинга келиб, ўзимизнинг энг яхши ўйнимизни кўрсатиб, ғалабага эришиш оғушида юрибмиз. Бу бизнинг ҳақиқий ҳолатимизни кўрсатади - "Ливерпуль" билан "Энфилд"да: жуда қийин имтихон.

Пешқадамга етиб олишдан кўра, пешқадамликни сақлаб қолиш қийинроқ деб ҳисоблайман. Бироқ биз ҳам айни дамда давогарлармиз, овчилармиз, чемпионни ортидан қувлаётганларданмиз. Узоқ давом этадиган мавсумда барча "Ливерпуль"ни ютишни истайди.

Улар ўз майдонларида ажойиб ўйин намойиш қилишади. Биз эса кўп гапира олмаймиз. Шунчаки курашамиз", - деди Сульшер.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика