Сульшер — биринчи!
08 мар 2021 01:45
Новости
Сульшер — биринчи!
Англия чемпионати 27-тури доирасидаги дербида “Манчестер Юнайтед” меҳмонда 2:0 ҳисобида “Манчестер Сити”ни енгди.
Оле-Гуннар Сульшер ҳамкасби Пеп Гвардиолани сафардаги кетма-кет 3 та ўйинда мағлуб этган илк мураббийга айланди. Шу билан бирга норвегиялик рақиб майдонидаги дастлабки уч дербида қаторасига 3 ғалабага эришган МЮ тарихидаги биринчи мутахассис сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, Гвардиолага қарши тўқнаш келган 67 мураббийдан фақатгина Сульшер ғалаба ва мағлубият баланси бўйича ижобий натижага эга – 4 га 3.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии