RU

Последние новости

18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  1 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  11 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  3 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  10 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  24 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  24 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  13 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади" Новости

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади"

“Навбаҳор” – “Металлург” (0:1) учрашувининг қаҳрамонларидан бири Суҳробжон Султонов ўйиндан кейин ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Ўйиннинг оғир кечишини мураббийларимиз қайта-қайта таъкидлаганди. Биз шу кунгача Намангандан ғалаба билан қайтмагандик. Бу сафар ушбу кўнгилсиз ҳолатга барҳам беришни дилимизга туггандик, ниятимиз холис экан, ғалаба қозондик. Учрашув ҳақиқатан ҳам жуда қийин кечди. Мезбонларнинг дастлабки дақиқалардан катта куч билан олдинга ташланишини жамоадошларим фидойилик билан қайтараётганлиги менга қанот бағишлади. Хайрулла Каримовнинг чамаси 5-6 метрлардан берган кучли зарбасини тўсиб қолганимдан кейин шу куни ғалаба қозонишимизга ишончим ортди. Ўша ҳужум чоғида даставвал дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетаётган тўпни Дилмурод Каримов боши билан қайтариб қолди. Кейин наманганликлар сардори Хайрулла ака кучли зарба берди. Таваккалига тўпга ташландим. Йўналишни топа олганим мени руҳлантириб юборди. Иккинчи таймнинг сўнггида мезбонлар босимни роса оширишди. Айниқса олис масофадан берилган зарбалар жуда хавфли чиқди. Омадим бор экан, дарвозамни голдан сақлаб қолдим.

- “Навбаҳор”нинг бўйчан ҳужумчиси Олександр Пишур майдонга чиқарилгач иккинчи қаватда баҳс олиб бориш оғир бўлди. Лекин вазиятлардан чиқиб кетдик. Пишур ёнимга келиб “одаммисан ёки робот” деб ҳазиллашди. Бу ҳам ўйинимга берилган баҳо деб ўйлайман. “Пахтакор”, “Қизилқум” жамоалари билан учрашувларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бу гал ҳаммаси режамиздагидек чиқди. Бунинг учун барча мураббийларимиздан ва албатта дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Алишер Аҳмедовдан миннатдорман.

- Олдинда яна иккита қийин ўйин бизни кутиб турибди. Чемпионат пешқадами – “Локомотив” ва сафар учрашувида – “Нефтчи” билан. Яхши ният дейишади-ку. Насиб бўлса, бу ўйинларда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, дейди Суҳроб Султонов.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика