RU

Последние новости

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  65 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Суҳроб Неъматов: “Ҳар бир баҳсга сўнгги учрашувга тушгандек чиқяпмиз” Новости

Суҳроб Неъматов: “Ҳар бир баҳсга сўнгги учрашувга тушгандек чиқяпмиз”

Кеча олий лига аутсайдери “Бухоро” ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилиб, яна мағлубиятга учради.

“Қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида сафарда ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин бухороликлар сардори Суҳроб Неъматов ўйин ҳақида шундай деди:

- Ўйин назаримда тенг курашлар остида ўтди. Тўртта голли вазиятни яратган бўлсакда, афсуски шундан биттаси гол билан интиҳо топди. Рақиб эса 3та имкониятнинг 2тасидан унумли фойдаланиб қолди. Таркибимиз давралар оралиғида деярли янгитдан тузилди. Янги келиб қўшилган футболчилар ёмон эмас. Ҳамма жамоа муваффақият қозониши учун сидқидилдан харакат қилди. Лекин барибир вақт кераклиги билиниб турибди. Бироз ўтсин, хаммаси яхши бўлиб кетади деб ўйлайман. Биринчи даврага нисбатан ҳозирги кунни солиштириб, сифат ҳақида гапирмоқчи эмасман. Сабаби футболчилар нотўғри тушуниб, кейин мендан ранжиб қолиши мумкин. Шу боис келинг, бу ҳақда гапирмаганим маъқул.

- Айни дамда эгаллаб турган ўрнимиз “Бухоро”га мос эмас. Хавфли зонани тарк этиш учун ўйлайманки, имконият ҳали бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Биз ҳар бир баҳсга худди сўнгги учрашувга чиққандек тушяпмиз. Ҳар бир ўйиннинг қиймати жуда юқори биз учун.
 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика