RU

Последние новости

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  0 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди" Новости

Суҳроб Бердиев: "Насаф" устидан ғалаба сенсация эмас, ўйиндан аввал ҳаттоки дурангга ҳам ишонишмаганди"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси Суперлига 1-турида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди (1:0).

Мазкур учрашувдан сўнг "бургутлар" футболчиси Суҳроб Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ўйин ҳақида

- Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Айниқса, Қаршида "Насаф"га қарши осон эмаслигини билардик. Бу рақиб билан очиқ ўйин қилиш хато ҳисобланарди. Керакли натижага эриша олмасдик. Шу боис кўпроқ ҳимоявий ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Йигитлар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажаришди. Муҳими, натижа. Мавсум бошланишида кучли рақибдан устун келиш кейинги учрашувларда қўшимча ишонч бериши аниқ. Бу ўйин тарихга айланди. Аллақачон навбатдаги баҳс ҳақида ўйлашни бошлаганмиз. 

- "Андижон" бу баҳсда битта аниқ зарба берди ва ўша зарба голга айланди. Ваҳоланки, қишки ўқув-машғулот йиғинларида вазиятлардан фойдаланиш асосий муаммо бўлаётганди...

- Юқорида айтдим, рақибни қарши ҳужумда пойлашимиз керак эди. Сўнгги дақиқаларди битта вазият бўлди ва ундан фойдаландик. Туркиядаги ўртоқлик учрашувларида кўп вазият қилиб, гол ура олмаётгандик. Вазиятлардан самара чиқариш учун олдин уни яратишимиз керак. Олдиндаги беллашувларда кўпроқ имконият ҳосил қилишга ва тўп киритишга ҳаракат қиламиз. 

- Сўнгги вақтларда "Насаф" майдонидан "Нефтчи", "Бунёдкор" ва бошқа жамоалар очко билан қайтаётганини ҳисобга олсак, "Андижон"нинг ғалабаси тасодиф эмас деб ўйлайсизми?

- Йўқ, тасодиф эмас. Ҳеч ким майдонга ютқазиш учун чиқмайди. Биринчи турда узоқ йўл босиб келган мухлислар кўз ўнгида ғалаба учун майдонга тушгандик. 

- Бу бир маротабалик ғалаба бўлиб қолмайдими?

- Тўғри, сенсация дейишмоқда. Кўпчилик кутмаганди. Дурангга ҳам ишонишмаганди, дея оламан. XXI асрда "Андижон" ҳали Қаршида ғалаба қозонмаган экан. Бу жамоада мотивацияни оширади. 

-  Биринчи турда "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Насаф" ютқазди. Бундай натижалар нимага ишора бўлиши мумкин? Балки совринли ўринларда ҳеч ким кутмаган жамоани кўрармиз...

- 2-3-турларда ҳам жамоалар ҳали максимал формага кирмаган бўлади. Албатта, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. "Андижон" ҳам юқори ўринларга ҳаракат қилади. Тўхтаб қолмаймиз.

- Кўп нарса кутилаётган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай жамоага киришиб кетдими? У қандай таассурот қолдиряпти?

- Рубин жамоага кеч қўшилди. Туркияда ҳам сўнгги кунларда жамоага келди. Машғулотларда, ўйинларда кўриниб турибди, жуда хотиржам. Қолган легионерлар ҳам яхши. Ўзаро яхши чиқишиб кетганмиз. Бир оиламиз. Сўзим якунида бизни ҳар қандай жойда қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қаршида ҳам 3-4 нафар эмас, 70-80 нафар андижонлик мухлис бор эди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика