Суҳроб Бердиев: “Баъзида гол уришимга омад етишмади”
15 мая 2022 20:32
Новости
Суҳроб Бердиев: “Баъзида гол уришимга омад етишмади”
Айтиш керакки, Бердиев беллашувнинг 40-дақиқасида чиройли тарзда “Хоразм” дарвозасини ишғол қилди.
- Учрашувдан кейинги фикрларингиз қандай?
- “Хоразм” билан ўйин қийин кечди. Биз бундай бўлишини олдиндан билардик. Чунки рақиб жамоа бош мураббийи Руслан ака Аҳмедовни олдиндан танирдим. “Сўғдиёна”да ишлаган вақтимизда жамоани яхши ва тартибли жамоага айлантирганди. Биз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва шу куни омад биз томонда бўлди.
- Мазкур баҳсда илк голингизни киритдингиз. Аввалги ўйинларда гол уриш учун сизга нимадир тўсиқ бўлдими?
- Тўғриси, кўп имкониятлар бўлди. Лекин ўзим улардан фойдалана олмадим. Омад етишмади айрим ҳолатларда. “Хоразм” билан баҳсда гол уриб олдим. Худо хоҳласа, бундан буёғига янада кўпроқ голлар урган ҳолда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.
- Про лиганинг бу йилги мавсуми сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Дарҳақиқат кучли. Қизиқарли ва муросасиз баҳслар сони ортган. Агар ҳамма жамоанинг майдони талаб даражасида бўлса, чемпионат баҳслари янада қизғин ва юқори даражада ўтишига шубҳам йўқ.
- Айтингчи, жамоангиз ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Асосий вазифа – кучли бешликга кириш ҳисобланади. Ғалаблари ўйинларимиз билан жамоа мухлисларини хурсанд қилиш ҳисобланади. Умид қиламанки, омадсиз ўйинларимиз ортда қолди ва бундан буёғига ғалабали юришни давом эттирамиз.
- Суперлига жамоаларидан таклифлар борми?
- Тўғриси, Суперлигадан ҳали аниқ таклиф эшитганим йўқ. Фақат шунга яқин гап-сўзлар бўлмоқда. Барчасини вақт кўрсатади.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии