Суарес Неймар ва Лаутаронинг эҳтимолий трансферига муносабат билдирди
08 апр 2020 20:26
Новости
Суарес Неймар ва Лаутаронинг эҳтимолий трансферига муносабат билдирди
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес каталония клубининг Неймар ва Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдараётгани тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳозир бу ўйинчилар ҳақида бир нима дейиш мушкул. Жаҳондаги вазиятни инобатга олсак, жамоани ким кучайтира олиши борасида аниқ фикр айтиш ҳам қийин. Аммо мен ҳар доим кучли футболчиларга хайрихоҳ бўлганман.
Неймар кийиниш хонасида уни қанчалик қадрлашимизни билади. У клубга кўп нарса бериши мумкин, шунинг учун бу ерда жуда илиқ кутиб олинади.
Лаутарога келсак, у Италияда катта ўсишга эришди. Ўзининг ақл бовар қилмас ҳаракатлари билан ажойиб "тўққизлик" ҳужумчи эканини исботлади.
"Барселона"да ҳар доим соғлом рақобат бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Шунинг учун биз асосий таркиб учун курашадиган футболчиларни доим самимий кутиб оламиз. Жамоамиз улар билан фақат кучаяди", – деди уругвайлик форвард.
Похожие новости
22:15
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди 47
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии