RU

Последние новости

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Стюарт Пирс: “Бекхэмни Олимпиадага олиб кетмаслик – ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири эди” Новости

Стюарт Пирс: “Бекхэмни Олимпиадага олиб кетмаслик – ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири эди”

2012 йилда футбол бўйича Буюк Британия терма жамоасини Лондон Олимпиадасига бошлаб тушган мураббий Стюарт Пирс “Лос Анжелс Гэлакси” ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэмни нима сабабдан таркибдан тушириб қолдирганини очиқлади.

“Дэвид 24 да бўладими, 37 ёшда бўладими унинг ёши мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди.  Дэвидни таркибга қўшиб олишни жудаям истагандим. У Олимпиада баҳсларини Лондонда ўтишига катта ҳисса қўшган, шу сабаб буни барча билиши ва унинг майдонга тушишини хоҳлагандим. Аммо таркибни спорт принципларига асосан танлашим керак эди. Гигз ва Беллами ажойиб формада эди, менга эса ҳимоячи керак эди ва шу сабаб Ричардсга ишонгандим. Дэвидни танлай олмасдим, чунки у жамоани кучайтира олмасди. Бу ҳаётимдаги энг оғир танловлардан бири эди”, talkSPORT.

Ўша мусобақада Буюк Британия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, чорак финалда Жанубий Корея терма жамоасига пеналтилар сериясида имкониятни бой берганди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика