RU

Последние новости

Стив Брюс "Ньюкасл"дан қанча маблағ олгани маълум бўлди Новости

Стив Брюс "Ньюкасл"дан қанча маблағ олгани маълум бўлди

Стив Брюс "Ньюкасл"дан истеъфога чиқарилгани учун қанча маблағ олгани маълум бўлди.

60 ёшли мутахассис клуб билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун 8 миллион фунт олди.

"Ньюкасл"нинг янги хўжайинлари клубни сотиб олгач, Брюс билан хайрлашмоқчи бўлишди ва "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоадаги кескин муҳит раҳбариятни зудлик билан ҳаракат қилишга ундади.

"Ньюкасл" бош мураббийлигига даъвогар сифатида Паулу Фонсека, Роберто Мартинес, Люсьен Фавр, Эдди Хау ва Руди Гарсия бўлиб турибди.

Англиялик мутахассис жамоада 2019 йилдан буён ишлаб келаётганди. Бу вақт ичида жамоа АПЛда 12 ва 13-ўринларни эгаллади.

Саудияликлар клубни сотиб олгач, мутахассис фақат битта ўйин ўтказди - "Тоттенҳэм"га қарши мағлубият. Бу унинг мураббий сифатида 1000-ўйини бўлди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика