Стерлинг терма жамоа машғулотларида "Ливерпуль" футболчиси билан урушиб кетди ва четлатилди
12 ноя 2019 11:42
Новости
Стерлинг терма жамоа машғулотларида "Ливерпуль" футболчиси билан урушиб кетди ва четлатилди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг Англиянинг Черногорияга қарши ўйинида қатнашмайди.
Раҳим машғулотлар пайтида "Ливерпуль" футболчиси Жо Гомес билан урушиб қолган.
Терма жамоа эса уни терма жамоада тартибсизлик қилганликда айбдор деб топиб, кейинги ўйинда майдонга туширмасликка қарор қилди.
"Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири терма жамоада клублардаги рақобатни четлаб ўтиш. Афсуски кечаги ўйиннинг ҳиссиётлари пасайганича йўқ. Ўйлайманки, биз тўғри қарор қабул қилдик", - дейди Саутгейт.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни ўтказилган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Похожие новости
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 0
Комментарии