Стерлинг Adidas билан йилига 10 млн фунтлик шартнома имзолади. Компания уни "Реал"да кўрмоқчи
24 июл 2020 11:03
Новости
Стерлинг Adidas билан йилига 10 млн фунтлик шартнома имзолади. Компания уни "Реал"да кўрмоқчи
"Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг Adidas билан рекорд қийматдаги шартнома имзолади.
Англиялик футболчи немис компаниясидан зарур шартлар бажарилган тақдирда 10 миллион фунт олади. Бу британиялик футболчи учун рекорд даражадаги битимдир.
Стерлингнинг Nike билан тузган шартномаси 31 июлда якунига етади.
Adidas эса хавбекни "Реал" таркибида кўришни хоҳламоқда. "Қаймоқранглилар" ҳам айнан Adidas либосларида тўп тепишади.
Комментарии