RU

Последние новости

21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  0 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  134 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  8 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  2 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   2 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  4 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  7 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  8 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   4 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  12 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  17 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3

Сречко Катанецга очиқ хат: Шомуродовга ҳордиқ зарур Новости

Сречко Катанецга очиқ хат: Шомуродовга ҳордиқ зарур

9-17 октябрь кунлари ФИФА кунлари муносабати билан миллий терма жамоалар ўртоқлик ўйинлари ўтказишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Циан (Хитой Халқ Республикаси) шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Сречко Катанец бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида 13 октябрь куни Вьетнам, 16 октябрь куни эса Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Бўлажак йиғиндан аввал терма жамоамиз устози Сречко Катанецга очиқ хат ёзмоқчиман.

Мистер Катанец, терма жамоамиз ЖЧ-2026 саралаши ва Осиё кубогига тайёргарлик доирасида октябрь ойида Хитойда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур йиғинга терма жамоамиз лидери, тўпурари ва сардори Элдор Шомуродовни чақирмаслик менимча тўғри қарор бўларди. Сабабларини қуйида келтираман:

Биринчидан, юқорида айтганимдек Шомуродов терма жамоамиз сардори ва энг яхши тўпурари. Жароҳат халал бермаса унинг Осиё кубогида иштирок этиши аниқ.

Иккинчидан, август ойи бошида "Кальяри"га кўчиб ўтган ҳужумчимиз ҳамон янги клубига тўлиқ мослашиб кета олмаяпти. Сабаби Элдор сентябрь ойида терма жамоамиз сафида АҚШдаги йиғинда иштирок этди. Узоқ сафардан кейин ўз клубига қайтиб, яна иқлимга мослашиш жараёнини бошдан кечирди. Хитойга борса яна шундай муаммога дуч келиши аниқ.

Учинчидан, Шомуродов сентябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин Италияда шамоллаб қолган ва бир неча кун даволаниш жараёнини бошдан кечирган.

Тўртинчидан, Элдорнинг мушакларидаги кичик оғриқлар туфайли сунъий майдонда ўтган Мексикага қарши ўртоқлик учрашувида шифокорлар тавсиясига кўра иштирок этмади.

Бешинчидан, октябрь ойидаги йиғинда Шомуродовнинг ўрнида бошқа ҳужумчиларни синаб кўрса бўлади. Элдор қанчалик профессионал бўлса ҳам, инсон организми кўплаб парвозлардан кейин барибир чарчайди.




Сречко Катанец учун ҳужумчилар рўйхати:

Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед", Таиланд)
- Таиланд клубига кўчиб ўтган ҳужумчимиз аслида ўтган ойдаги йиғинга ҳам чақирув олганди, бироқ кичик жароҳат туфайли АҚШга бора олмаганди. Хитой ва Таиланд давлатлари орасидаги масофа қисқалигини ҳам ёддан чиқармаслик керак.

Бобир Абдихолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон) - Биринчи мавсумдаёқ деярли Қозоғистон чемпиони бўлган Бобир октябрь ойида Мексикага қарши баҳсда миллий терма жамоа таркибидаги дебют голини урди ва ўзидан яхши таассурот қолдирди. Бўлажак йиғинга ҳам Абдихолиқовни чақириб, синаб кўрса бўлади.

Азизбек Амонов ("Насаф", Ўзбекистон) - Ушбу ҳужумчи 2021 сентябрь ойидан 2022 июнь ойига қадар Катанец қўл остида 7 марта терма жамоада майдонга тушган, яъни мистер Сречко унинг имкониятларини билади. Эрондаги фаолиятини якунлаб, юртимизга қайтганидан кейин ҳозирча Азизбек терма жамоага чақирилмаганди. Суперлига ва ОЧЛдаги ўз ўйинлари орқали йиғинга чақирув олишга ҳақли эканини исботлади менимча.

Забиҳилло Ўринбоев ("Металлург", Ўзбекистон) - Агар Ўзбекистон паспорти бўлган ҳаммага терма жамоа эшиклари очиқ бўлса Катанец ҳеч бўлмаса бир марта Забиҳилло Ўринбоевни синаб кўриши керак деб ҳисоблайман. Бир неча йил давомида турли ёшдаги терма жамоаларимизда ўйнаган, учта Жаҳон чемпионатида (Мексика-2011, Туркия-2013, Янги Зеландия-2015) иштирок этган ўзбекистонлик ягона футболчига фақат 2018 йилда Тимур Кападзе миллий терма жамоада иккита ўйинда имконият берганди холос. Ўринбоев йиллар давомида жуда кўп танқидларга дуч келган, аммо 2023 йилдаги ўйинлари орқали терма жамоага чақирув олишга ҳақли.





Хулоса. Октябрь ойида Италияда ўйнаётган Элдор Шомуродовга дам олиш имкониятини яратиб бериш керак ва бошқа ҳужумчиларни синаб кўриш керак. Ўртоқлик ўйинларидаги натижалар бирламчи эмас, бундан ташқари октябрь ойидаги рақибларимиз АҚШ ёки Мексика даражасида эмас. Балки октябрь ойидаги хордиқ Шомуродов фойдасига ишлаб "Кальяри"даги ишлари юришиб кетар ва ноябрь ойидаги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тўлиқ куч билан етиб келар.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика