Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди"
		
		25 фев 2022 22:06
        Новости	
	 
				 
				Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди"
"Қуръадан аввал ҳам фаворит эдик, чунки рейтинг жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси бошқа терма жамоаларга қараганда юқорироқда жойлашганди. Ўйлашимча, қуръадан кейин ҳам фаворитлигимизни сақлаб қолганмиз. Лекин ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жамоани иложи борича яхшироқ тайёрлашимиз, футболчиларни руҳлантира олишимиз ҳамда ўйин бошланмасидан олдин ютқазиш керак эмаслигини футболчиларга етказиб бера олишимиз лозим. Шу сабабдан, футболчилар билан жуда қаттиқ меҳнат қилишимиз ҳамда ўзимизни энг яхши даражада тайёрлай олишимиз талаб этилади. Акс ҳолда, биламизки, футболда ўзига хос сюрпризлар юзага келиши мумкин.
Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди. Ўзбекистон фаворит сифатида кўрилмоқда, мен, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар биргаликда олдинда кутиб турган ўйинларда ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўлланма олиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширамиз. Тез орада Тошкентга қайтаман ҳамда бошқа масалаларни ўша ерда муҳокама қиламиз. Ўзбек халқига, барча Ўзбекистон фуқароларига соғлик-саломатлик тилаб қоламан, чунки бу энг асосийси ҳисобланади. Барча яхши тилакларни билдириб, кўришгунча деб қоламан", — дейди Катанец.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии