RU

Последние новости

00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  0 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  4 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  8 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11

Сречко Катанец: "Ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида бош қотириш керак эмас" Новости

Сречко Катанец: "Ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида бош қотириш керак эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААдаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ўтказилаётган йиғин ва ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар борасида фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Бевосита мазкур йиғин ҳақида гапирадиган бўлсам, шу пайтгача ёрдамчиларим томонидан амалга оширилган ишдан жуда миннатдорман. Футболчиларнинг тайёргарлигидан яхши ҳолатда эканлигини кўриш мумкин. Бу йиғинда футболчиларга жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Биринчи навбатда уларнинг жисмоний ҳолатини ҳисобга оламиз. Иккинчи томондан керакли учрашувларни ўтказиб етарли ўйин амалиёти бериш. Айни пайтдаги ҳозирликдан қониқмоқдаман. 

Менимча ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ҳақида бош қотириш керак эмас. Чунки ҳозирги тайёргарлик босқичида бу муҳим ҳисобланмайди.  Кучли ўйин кўрсатиш, натижани расмий баҳсларда кўрамиз.  Биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатини устун қўймоқдамиз. Баъзиларда чарчоқ аломатлари бор. Ўйинчилар клубларига соғ саломат етиб бориши зарур. Covid-19 билан боғлиқ кичик муаммоларни айтмаганда ҳаммасидан мамнунман",- дейди Сречо Катанец. 




Видео: ЎФА матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика