RU

Последние новости

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор" Новости

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор"

Бугун эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинган эди.

Бироз аввал Шаҳбоз Умаров коронавирус сабаб йиғинга келмагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон МТЖ. Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинди ва терма жамоа ихтиёрига кела олмади

Бугун Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказмоқда. "Пахтакор" стадионида ўтаётган машғулот 17:15да старт олган. Машғулот бошланишидан олдин бош мураббий Сречко Катанец журналистларга қатор фикрларини билдириб ўтди.

"Грузияни жуда ҳам яхши рақиб, деб ҳисоблайман. Биз учун яхши синов бўлади. Таркиб бўйича гапирадиган бўлсам асосан марказий ҳимоя чизиғида муаммоларимиз бор. Жумладан, Рустам Ашурматов виза билан муаммолар сабаб етиб кела олмади. Бундан ташқари, Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинганлиги боис келмади. Биз эса ўзимизда бор футболчилар билан ушбу ўйинни ўтказамиз", - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтди мутахассис.

"Ўзбекистонга келишдан аввал фақатгина Элдор Шомуродовни билар эдим. Қолган ёш футболчилар ҳақида гапирсак барчаси мен учун янгилик бўлди. Биз уларга кўпроқ вақт беришимиз керак. Улар хато қилса ҳам имкон беришда давом этишимиз зарур. Шундан кейингина улар терма жамоага кўникиб кетиб, бизнинг ўйинимизни кучайтириши мумкин.

Ҳозир ҳужум чизиғимиз жуда ҳам яхши ҳолатда, деб айтишимиз мумкин. Лекин биз алоҳида футболчиларга таянган ҳолда эмас, балки бутун жамоани шакллантиришимиз керак. Ҳозирда ҳужум чизиғи яхши бўлса ҳам, ҳимоя ҳақида бундай демаган бўлар эдим. Ҳозир ҳимоя чизиғимизда анча катта муаммолар бор. Эндиги мақсадимиз ҳимоя чизиғини кучайтирган ҳолда яхлит жамоани шакллантириш", - деди Сречко Катанец.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика