RU

Последние новости

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

"Ҳимоямиз Элдор Шомуродовдан бошланади", "Стадионда кўпроқ мухлис бўлиши керак эди" — Катанец Қозоғистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

"Ҳимоямиз Элдор Шомуродовдан бошланади", "Стадионда кўпроқ мухлис бўлиши керак эди" — Катанец Қозоғистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан (2:0) кейинги матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов иштирок этди.



Ўйин ҳақида


Сречко Катанец: "Бугунги ўйиндан олган таассуротларим ижобий, сабаби бугун ғалабага эришдик. Тактик жиҳатдан яхши ўйин кўрсатдик. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, йигитлар ҳам энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Улар барча тактик кўрсатмаларни амалга оширишди. Бироқ жисмоний тарафдан анча ишлашимиз лозим. Ўйлайманки, бу борада ҳам яхшиланишга эришамиз". 

Ҳусниддин Алиқулов: "Барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажарган ҳолда ғалаба қозондик, деб ўйлайман".

Катанецга савол: "Кечаги матбуот анжуманида шогирдларим тактик жиҳатдан анча фаол, дея таъкидладингиз. Қозоғистон терма жамоасини ҳам ақлли футбол намойиш этди, дея таъкидласа бўладими?"

Сречко Катанец: "Рақиб жамоа футболчиларини баҳоламайман. Ўз шогирдларимнинг ўйинларига баҳо беришим мумкин. Қозоғистон терма жамоасида бир-иккита яхши вазият юзага келди. Биринчи бўлимда улар амалга оширган жарима зарбасини ёдга олиш кифоя. Ўша вазиятда омадимиз келди. Осиёнинг кўпгина жамоаларига қарши учта марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилсангиз, улар қийинчиликларга дуч келади ва жамоада фантазия бўлмайди ҳамда имкониятлар яратишда қийинчиликларга дуч келади. Бугунги баҳсда ҳам шунга ўхшаш ҳолат гувоҳига айландик. Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси учрашув бошида мени ҳайратда қолдирди, чунки тўпни ўзида сақлаш, шерикларига пас беришда жуда яхши ҳаракатланди. Ўйин давомида зич ўйнаган ҳолда рақиб жамоа учун бўш зоналар қолдирмадик. Шу сабабли рақиб жамоа деярли вазиятлар ярата олмади ва бўш зоналар яратишда қийинчиликларга дуч келишди. Шунга қарамай, Қозоғистонни хавфли жамоа деб айта оламан".

Катанецга савол: "Бугунги учрашувда баъзи футболчиларда эркинлик бор эди. Айниқса, тўп билан муомала қилишда улар яхши ҳаракат қилишди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

Сречко Катанец: "Футболчиларга ҳужум чизиғида доим эркинлик берамиз. Улар ўз маҳоратини ишга солиши мумкин. Лекин ҳимояда барча масъулият билан ҳаракат қилади. Ҳимоямиз Элдор Шомуродовдан бошланади, яъни у ҳужумчи сифатида ҳимоямизни бошлаб беради. Шу билан бирга, қанот ўйинчилари ҳам доимо ёрдам беришади. Чунки ҳимояланаётганда рақиб сон жиҳатдан устун бўлмаслиги лозим. 

Катанецга савол: Бугун Машарипов ва Бозоров ушбу ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар пайдо бўлди. Бу асосий таркибни танлашда таъсир ўтказдими ва чап қанотдаги пассивлик шу билан боғлиқми?

Сречко Катанец: "Бугун футболчилардан қониқдим. Мен доим мавжуд футболчилардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Албатта, ушбу футболчилар сафга қайтса, таркиб янада кучаяди. Айниқса, Машарипов ўйинни анча кучайтиради".

Катанецга савол: "Шомуродов майдонда ҳақиқий даражасини кўрсатди. Бироқ Римдаги фаолияти яхши эмас. Шунга қарамай, у сизнинг асосий қуролингиз ҳисобланади. Шомуродовга клубдаги келажаги борасида қандайдир маслаҳат бера оласизми?"

Сречко Катанец: "Бу борада ҳеч қандай тавсия бермайман. Мен терма жамоа мураббийиман ва ўз ишимни бажараман. Аввал таъкидлаганимдек, у профессионал ўйинчи. Бизнинг энг яхши футболчиларимиздан бири саналади. Унга ҳам ҳозир 90 дақиқа ўйнаш осон эмас, чунки у етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Бироқ менинг режаларим унга ҳам боғлиқ. Агар у вақтида голлар урмаганида, мен аллақачон ўз ўйимда бўлишим мумкин эди. Шомуродов бошқаларга намуна бўладиган футболчи. Ўйлайманки, у доимий равишда ўйнайдиган жамоа топади. Менга унинг клубдаги фаолияти қизиқ эмас, сабаби у терма жамоа сафига келгач, голлар уряпти ва ўз ишини бажаряпти".

Катанецга савол: "Сергеев ва Шомуродов жуфтлигидан экспреминт сифатида фойдаланиб кўрмайсизми?"

Сречко Катанец: "Эҳтимол, бўлиши мумкин. Аммо келаси баҳсда Россияга қарши тўқнаш келамиз. Бу бошқа даражадаги ўйин саналади. Ўйинчиларни алмаштирган билан нимадир ўзгариб қолмайди. Улар бир-бирини тушуна билиши лозим. Жиддий машғулотларсиз янги ўйинчини киритиш қийин. Биз 20 дақиқалик машғулотдан сўнг Қозоғистонга қарши майдонга тушдик. Етарлича тайёргарлик кўришга вақтимиз бўлмади. Лекин чемпионатда кўпроқ ўйин амалиётга эга бўлган ҳамда легионерларни таркибга киритдик, улар эса нима қилишни яхши билади. 20 дақиқалик машғулотдан сўнг янги ўйинчини таркибга киритсак, режамиз ишламайди.  Футболчиларнинг ўзига ҳам қийин бўлади. Футболчилар ҳам чарчаган, уларга раҳмим келади, лекин бу ишимнинг бир бўлаги, буни тўғри қабул қилиш керак. Янги ўйинчиларни бошқа позицияга қўйишни хоҳламайман. Хаёлимда кўп комбинацияларни ўйлайман. Бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Стадионда кўпроқ мухлис бўлиши керак эди. Футболчилар бундан кўпига лойиқ. Биз Германия ёки Бразилия даражасидаги футбол намойиш этолмасмиз, лекин ҳар қандай ҳолатда мухлислар футболчиларни қўллаб-қувватлаши керак, ҳатто мағлубиятга учраган тақдирда ҳам", деди Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.

Рейтинг: +94   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика