"Спортинг" Нуньесни икки инглиз клубига сотмади
15 июн 2022 19:10
Новости
"Спортинг" Нуньесни икки инглиз клубига сотмади
"Спортинг" клуби икки инглиз клубининг ярим ҳимоячи Матеус Нуньесни ўз сафига қўшиб олиш таклифини рад этди.
Манбага кўра, Нуньесни сотиб олиш бўйича таклифларни "Эвертон" ва "Вулверхэмптон" клублари билдирган. Иккала клуб ҳам 23 ёшли португалиялик футболчини 45 миллион еврога сотиб олишни режалаштирганди, аммо “Спортинг” ўз футболчисини 60 миллиондан камига сотиш ниятида эмас.
Нуньес ўтган мавсумда Лиссабон клуби сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.
Португалиялик ўйинчининг "Спортинг" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии