RU

Последние новости

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  3 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  12 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

Спорт вазирлигидан яна бир янги акция! Бу сафар ўзгача! Новости

Спорт вазирлигидан яна бир янги акция! Бу сафар ўзгача!

Теги :  MINSPORT ONLAYN KUBOGI
Илк бор юртимизда киберспорт- компьютер спорти бўйича “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақаси ташкил этилмоқда.

Ушбу мусобақа бугунги карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan Федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Мусобақа жорий йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мусобақа #UydaQolibOʻyindaBoʻling челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин .

Мусобақа қуйидаги 3 та йўналишда бўлади:

1. “FIFA20“;

2. “Clash Royale”;

3. “Victory The Age of Racing”

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.

Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

“FIFA 20“ – 30 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Clash Royale” – 20 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Victory The Age of Racing” – 15 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади).

Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола (https://forms.gle/nRQA5hCdzueojwgV8) орқали рўйхатдан ўтилади.

Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.



Мусобақа тақвими куйидагича:

- 15-22 апрель, гуруҳ босқич ўйинлари;

- 23-28 апрель, плей-офф босқич ўйинлари;

- 29 апрель, 3-ўрин учун баҳслар;

- 30 апрель куни эса “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасининг ҳал қилувчи финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар Esports Uzbekistan Федерациясининг Youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти ва @minsport телеграм канали ҳамда Ўзбекистон электрон компютер спорти федерациясининг esports_uzbekistan телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Киберспорт онлайн мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика