RU

Последние новости

16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  15 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0

“Спорт ТВ”да “Евротайм” ғойиб бўлди Новости

“Спорт ТВ”да “Евротайм” ғойиб бўлди

СПОРТ телеканали орқали анчадан буён намойиш этиб келаётган “Евротайм” дастурини кўпчилик кўрган бўлса керак.

Англия, Испания, Италия ва Германия миллий чемпионати ўйинлари натижалари ва урилган голлар намойиш этиб бориладиган дастур 8 декабрь куни эфирга чиқиши керак эди. Аммо номаълум сабабларга кўра “Евротайм” намойиш этилгани йўқ.

СПОРТ телеканали юқоридаги чемпионатларни кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олгани йўқ. Шу боис ҳам мухлислар айнан шу дастур орқали ўйиндаги голларни томоша қилиб боришаётганди. Бироқ энди катта эҳтимол билан бу ҳам томошабинлар учун армонга айланади шекилли.

Телеканал раҳбарияти Европа чемпионлар лигаси ва Англия премьер-лигасининг баъзи ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирганди. Бироқ Uzreport Tv иккала мусобақани трансляциясини харид қилди. Бундан ташқари Uzreport TV ЕВРО-2016 финал босқич ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини ҳам сотиб олди.

Бироқ Uzreport TV айни пайтда фақат Тошкент шаҳридагина эфирга узатилмоқда. СПОРТ телеканали эса бутун республикада намойиш этилади. Шу боис кўплаб футбол мухлислари айнан СПОРТ ТВ йирик мусобақаларнинг трансляциясини сотиб олишини истамоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика