СПОРТ ТВ "Металлург" - "Навбаҳор" учрашувини ҳам жонли намойиш этади
01 мар 2018 12:18
Новости
СПОРТ ТВ "Металлург" - "Навбаҳор" учрашувини ҳам жонли намойиш этади
“Металлург” ПФК президенти, “Ўзбекистон” металлургия комбинати Ҳиссадорлик жамияти Бош директори А.Хурсановнинг кўп миллатли Бекобод шаҳри аҳолиси номидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти У.Аҳмаджонов номига ёзилган расмий хатига биноан миллий чемпионат Суперлигасининг “Металлург” – “Навбаҳор” учрашуви олдиндан белгиланган 2 март санасидан 4 март санасига кўчирилди.
Шу сабаб, “Sport” TV дастурларида ўзгариш қилишга мажбур бўлди. Суперлига ўйинларини жонли эфирда намойиш қилишни мақсад қилган “Sport” TV режага кўра 2 март, жума куни соат – 18:00 “Металлург” – “Навбаҳор” баҳсини жонли эфирда намойиш этишни режалаштирганди. Эндиликда мазкур ўйиндан репортаж 4 март, якшанба куни соат – 15:20 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии