RU

Последние новости

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  1 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

"Спорт" каналида янги кўрсатув - "Майдон" Новости

"Спорт" каналида янги кўрсатув - "Майдон"

Кеча "Спорт" каналида янги лойиҳа "Майдон" ток-шоусининг съёмка жараёни бўлиб ўтди.

Элдор Мустафоев ва Фарруҳ Расулов муаллифлиги остидаги янги лойиҳада Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши раиси Аҳрол Иноятов, Ҳакамлар ва назоратчиларни тайинлаш бўлими бошлиғи Бобур Ҳайдаров ҳамда ПФЛ матбуот хизмати бўлими бошлиғи ўринбосари Григорий Ртвеладзе меҳмон сифатида иштирок этишди.

Шунингдек, бир қатор журналистлар ва Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар гуруҳининг фаоллари қатнашишди.

"Майдон" кўрсатувида сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ҳам иштирок этди.

Ҳозирда барчанинг диққат-эътибори терма жамоамизга қаратилган. Яқин икки ҳафта ичида Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 йўлидаги тақдири ҳал бўлади.

Шу боисдан ҳам "Майдон" кўрсатуви ижодкорлари ток-шоунинг биринчи сонини терма жамоамиз мавзусига қаратишганди. Аммо муаллифларнинг айтишича, кўрсатувга таклиф этилган терма жамоа мураббийлар штабидан ҳеч ким келмади ва улар кўрсатувга бошқа мутахассисларни чақиришга мажбур бўлишди.

Гарчи ваколати жиҳатидан терма жамоага алоқадор бўлмасада, кўрсатувда меҳмон сифатида иштирок этган ЎФФ вакиллари билан анча қизғин ва муаммоли мавзуларда савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган мавзуларда савол беришди.

Кўрсатувда табиийки асосий мавзу терма жамоа бўлди. Олдинда турган иккита муҳим учрашувлар ҳамда Қирғизистон билан бўладиган "ёпиқ" ўртоқлик ўйини ҳақида қизғин фикрлар билдирилди.

Тажрибали футбол мутахассиси Аҳрол Иноятов терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг баъзи қарорларини тушунмаслигини, нега интервью бермаётгани, Қирғизистон билан бўлажак баҳс нега ёпиқ ҳолда ўтишига ўз муносабитини билдирди.
Шуни қайд этиш керакки, Аҳрол Иноятов бир қанча мавзуларда, хусусан келишилган ўйинлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бобур Ҳайдаров эса Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентдаги ўртоқлик ўйинларига нега доим маҳаллий ҳакамлар тайинлашига ойдинлик киритди.

Шунингдек, Ҳайдаров яқин келажакда Ўзбекистондан Равшан Эрматовга муносиб ворисни кўрмаётганини таъкидлади.

ПФЛ вакили Григорий Ртвеладзе эса тақвимдаги ўзгаришлар, ноқулайлик, ўйинлар вақти ўзгариши ва унинг ОАВ вакиллари ҳамда мухлисларга туғдираётган қийинчилиги борасидаги саволлар билан сийланди.



Аҳрол Иноятов ҳам ПФЛ манзилига билдирилган танқидларга ўз муносабитини билдирди.

Кўрсатув қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди.
"Майдон"да асосий мавзу терма жамоа бўлди ва унда бошқа қатор мавзулар ҳам кўтарилди.

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар гуруҳи аъзоси Шавкат Имомов Қирғизистон билан бўладиган ўйинда мухлислар футболчиларга ажойиб совға тайёрлашганини айтиб, учрашувни "ёпиб" қўйишганидан жуда ранжишганини таъкидлади.
Куюниб гапирган ишқибоз, барча қилинган меҳнатлари ва сюрпризлари барбод бўлишини айтди. Эфир орқали мухлис Шавкат Имомов ўйинни мухлислар учун очиқ қилишларини илтимос қилди.

Шавкат Имомовни таъкидлашича, 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида мухлислар терма жамоамиз фантастик қўллаб-қувватлайди ва уларга даҳшат совға тайёрлашган. Ҳеч ким кутмаган мозайкани Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлислар гуруҳи тайёрлаётгани маълум қилинди.

Мухлисларни Ўзбекистон терма жамоаси, хусусан Бабаянга мурожаати: "Илтимос, Хитойни ютиб келинглар, 5 сентябрда эса Жанубий Кореяни биз ўзимиз мухлислар билан ютиб берамиз", - дейди жон куйдириб Шавкат Имомов.
 

"Майдон" кўрсатуви бугун соат 20:00да эфирга узатилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика