RU

Последние новости

“Специя” мураббийи “Наполи”га қарши баҳсдан кейин: “Шомуродов жамоадаги бошқа ҳужумчилар каби биз учун қадрли. У учун жуда хурсандмиз” Новости

“Специя” мураббийи “Наполи”га қарши баҳсдан кейин: “Шомуродов жамоадаги бошқа ҳужумчилар каби биз учун қадрли. У учун жуда хурсандмиз”

А Серия 21-турида “Наполи”га учралган мағлубиятдан кейин (0:3), “Специя” устози Лука Готтининг ўрнига ёрдамчи мураббий Фабрицио Лорьери матбуот анжуманида қатнашди ва жамоада дебют қилган Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

“Сальваторе Эспозито ҳам, Элдор Шомуродов ҳам бошқа футболчилар каби янги жойга ижобий тарзда кўникмоқда. Бу биз учун асосийси, янги йигитлар жамоага қўшилиб бормоқда. Нафақат техник, балки жисмоний жиҳатдан кучли бўлган бундай футболчиларга эга бўлиш муҳим. Шу жумладан, Кроллис, Ципот ҳам. Шомуродов учун жуда хурсандмиз, шу каби бошқа футболчилар учун ҳам.

Н'зола биз учун қанчалик муҳимлиги биламиз, аммо бошқа футболчилар, шу жумладан, Шомуродов ва Кроллисга вақт керак. Улар тезда киришиб кетишгани ва янги жойда ўзини кўрсатишаётганидан кўнглимиз тўлмоқда. Чемпионатдаги юришимизни давом эттирамиз, улар бизга ёрдам қўлини чўзишади ва биз яхши ишларни амалга оширамиз", дейди Лорьери.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика