RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  10 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0

Spasibo and Do Svidaniya Russia, Marhaba Qatar! Новости

Spasibo and Do Svidaniya Russia, Marhaba Qatar!

ОФК расмий сайти жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг худди шу сарлавҳа билан чиқиш қилди.

Шундай қилиб парда туширилди, спектакль тугади. Россияда ўтказилган навбатдаги жаҳон чемпионати мусобақаси ўз якунига етди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ушбу мундиал ниҳоятда қизиқ ўтганини таъкидлаб, энди ҳамманинг эътибори Қатарда бўладиган 2022 йилги жаҳон чемпионатига қаратилишини айтди.

Шайх Салмон ЖЧни ўтказган Россия ҳукумати раҳбарига, ташкилий қўмита аъзоларига ва барча футбол кишиларига чуқур миннатдорчилик билдирди: "Россия мусобақани жуда яхши ўтказди, мен ҳаммага раҳмат айтаман. Энди биз бор эътиборни тўрт йилдан кейин бўладиган Қатардаги жаҳон чемпионатига қаратамиз. Ўйлайманки, Қатардаги мундиал ҳам юқори савияда ташкил этилади. Биз кейинги мундиални янада яхши ўтказиш учун бор кучни ишга соламиз, бунинг учун катта режа ишлаб чиқамиз".

"Осиё бунгача ЖЧ-2002га мезбонлик қилганди, яна шундай имконият берилганидан ниҳоятда мамнунмиз. Араблар жуда меҳмондўст халқ, мана кўрасизлар, Қатардаги мусобақа ҳам юқори савияда бўлади. 2002 йилдан буён жаҳон чемпионати қаерда ўтказилган бўлмасин - Германия, ЖАР, Бразилия ва мана энди Россия - ҳаммаси ўзига хос даражада кечган. Ўйлайманки, Қатар ҳам бундан мустасно бўлмайди", - дея айтиб ўтди ОФК раҳбари.

Рейтинг: +21   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика