RU

Последние новости

18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  1 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  17 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  10 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   25

"Спартак"нинг устидан судга мурожаат қилинган. "Откритие Арена" мухлислар учун 90 кунга ёпилиши мумкин Новости

"Спартак"нинг устидан судга мурожаат қилинган. "Откритие Арена" мухлислар учун 90 кунга ёпилиши мумкин

Роспотребнадзор (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсонлар фаровонлигини назорат қилиш билан шуғулланувчи федерал хизмат) РПЛ 10-тури доирасидаги "Зенит"га (1:1) қарши ўйиндан кейин "Спартак" устида судга мурожаат қилган.

Ташкилот баёнотида клуб ижтимоий масофа ҳамда трибунадаги мухлисларнинг карантин чекловларига амал қилмаганини даъво қиляпти. Қоидабузарликлар ҳар 2 жамоа мухлислари томонидан содир этилган.

Шунингдек, стадионда 20,7 минг томошабин бўлгани ҳақида хабар қилинган (стадионнинг умумий сиғими 45 минг кишига мўлжалланган).

Москвадаги Роспортребнадзор маъмуриятининг ҳудудий бўлими мутахассислари  қайд этилган қоидабузарликлар асосида маъмурий текширув бошлади.

Натижада, клуб бош директори Шамиль Газизов ва "Футбольный клуб "Спартак-Москва" АЖга нисбатан суд даъвоси қўзғатилган, барча материаллар Тушинский тумани судига юборилган.

"Ушбу ҳолатда мансабдор шахслар 50 мингдан 150 минг рублгача, юридик шахслар 200 мингдан 500 минг рублгача жаримага тортилиши, муассаса фаолиятини маъмурий тартибда 90 кунгача тўхтатиб турилиши мумкин", – дейилади ташкилот баёнотида.

"Спартак" Шекага қизиқяпти 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика