"Спартак"нинг ўйинини бошқарган ҳакам полиграф синовидан ўта олмади. У умрбод муддатга четлаштириладими?
28 авг 2020 21:36
Новости
"Спартак"нинг ўйинини бошқарган ҳакам полиграф синовидан ўта олмади. У умрбод муддатга четлаштириладими?
РПЛ 1-туридаги жанжалли "Спартак" — "Сочи" (2:2) учрашувини бошқарган Василий Казарцев ва унинг ёрдамчиси Алексей Еськов полиграф синовидан ўтиши белгиланган ва Казарцев чемпионат ўйинларидан номаълум муддатга четлатилган эди.
"Спартак" — "Сочи" ўйинини бошқарган ҳакам ишдан четлатилди
СЭ хабарига кўра, Еськов полиграф назоратидан ўтолмаган. Эҳтимол, у бутун умрга профессионал ҳакамлик фаолиятидан четлатилиши мумкин. Бу борада телеграмдаги "Registajournalista" канали шундай ёзди:
Еськов ўша иши учун пул олганми (иш берувчидан эмас), деган ҳақли савол туғилди. Мана, энди ўйинни аниқлашимиз, текширув ўтказишимиз ва футболни тозалашимиз керак.
Комментарии