Сон Хён Мин жароҳатига қарамай, жаҳон чемпионатида иштирок этади
09 ноя 2022 20:41
Новости
Сон Хён Мин жароҳатига қарамай, жаҳон чемпионатида иштирок этади
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Сон Хён Мин кўзидан жароҳат олганига қарамай, 2022 йилги жаҳон чемпионатида Жанубий Корея терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
30 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Марсел"га қарши ўйинда (2:1) кўзидан жароҳат олганди ва 5 ноябрь куни операция қилинди.
“Мен уни бутун дунё учун ўтказиб юбормайман. Гўзал юртимни танитишни сабрсизлик билан кутяпман, тез орада Қатарда кўришгунча!" — деб ёзди кореялик вингер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Сон жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
ЖЧ-2022 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Жанубий Корея терма жамоаси Уругвай, Гана ва Португалия билан бир гуруҳдан жой олади. Кореяликлар илк ўйинни 24 ноябрь куни Уругвайга қарши ўтказади.
Похожие новости
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 1
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии