RU

Последние новости

13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  0 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  12 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  7

Сократис Папастотопулос: "Ўзимга нисбатан талабни ҳис қилишни истайман" Новости

Сократис Папастотопулос: "Ўзимга нисбатан талабни ҳис қилишни истайман"

Ярим йил аввал бошқа клубга кўчиб ўтиш ҳақида ўйлаган Сократис ҳозирга келиб Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида асосий таркибнинг муқим футболчисига айланди.


Яқинда у клуб билан шартномасини 2019 йилгача узайтирди. Марказий ҳимоячи “Кикер” нашри мухбири билан суҳбатда қарорига нима таъсир кўрсатганини айтиб, шунингдек, Обамеянгга қарши ҳимояланишда қандай ўйнаш кераклиги ҳақида баъзи сирларни ошкор қилди.

- Сократис, ҳазилларингизни жамоадошингиз Матс Хуммельс тушунадими?

- Албатта. Нега буни сўраяпсиз?

- Интернетда машғулот пайтида сизнинг у билан ҳазил қилганингиз акс этган видео тарқалди.

- Биламан. Ўша роликни кўрдим. Матс менга ҳам ҳазил қилади. Яхшиямки, уларни ҳеч ким ҳозирча видеога олмаган.

- Ўйин тарафлама сиз ва Хуммельс ўртасида ўхшашлик кам. Матсяхши техникага эга, сиз эса яккакурашларда кучлироқсиз. Шунинг учун ҳам биргаликда муваффақиятли ўйнайсизларми?

- Хуммельс билан жуфтликда ўйнаш ёқади. Биз бир-биримизни тўлдириб турамиз. Биримиз ҳужумни яхши бошласак, бошқамиз камчиликни тезлик эвазига бартараф этамиз.

- Томас Тухель сизнинг ўйинингизни “эркакча футбол” деб таъкидлади. Бунда у нимани назарда тутди?

- Балки, у характеримни айтиб ўтгандир. Майдонга чиқар эканман, бор қалбим билан ғалабани қозонишни истайман. Бу ўйинга одатий тайёргарлигимдир. Шу сабабли ҳар бир яккакурашга иккиланишсиз киришаман.

- Тухель ҳимояланишга хоҳишингиздан ҳам ҳайратланади.

- Яккакурашга киришиш, уни ютиш ва шу билан ўтказилиши мумкин бўлган голни йўққа чиқариш болалигимдан бери мен билан бирга.

- Сиз катта гавдага ва тезликка эгасиз. Ҳеч бир мураббий сизни ҳужум чизиғига ўтказишга ҳаракат қилмаганми?

- 14 ёшгача ҳужумда ўйнаганман. Кейин шу ёшдаги Греция терма жамоаси мураббийи бир кун марказий ҳимоячи бўлишимни айтган.

- Дортмундда барча Обамеянг, Мхитарян, Кагава, Гюндоган ва Ройсдан ҳайратга тушади. Эътибор фақат ҳужум чизиғидаги футболчиларга қаратилиши ҳаққонийми?

- Бу табиий. Ҳамма ҳужум чизиғидаги футболчилар ўйинини муҳокама қилаётгани жуда яхши. Агар эътиборда ҳимоядаги ўйинчилар бўлганда бу бизнинг кўп хато қилаётганимизни билдирарди. Биз жамоага барқарорлик ва хотиржамликни кафолатлашимиз керак, бунда ўзимизга эътиборни қаратмаслигимиз лозим. Бизда кучли жамоа борлигини биламиз, бироқ буни ҳар ўйинда намойиш этишимиз даркор.

- Май ойида сизнинг “Боруссия”дан кетишингиз ҳақида айтилганди. Ўйлаб кўришга сизни нима мажбур қилди? Тухель қолишга кўндирдими?

- Ўтган мавсум охирида учрашдик. Ўшанда мен жамоадаги ҳолатимдан қониқмаётгандим ва бошқа клубга ўтиш тўғрисида ўйлаётгандим. Лекин Томас Тухель, Михаэль Цорк ва Ханс-Йоахим Вацке жамоа учун муҳимлигимни таъкидлаб, бу ерда қолишга кўндиришди.

- “Вольфсбург” сизни таркибга қўшиб олмоқчи эди. Бу клубга ўтишга яқинмидингиз?

- Ўтиш ҳақида жиддий ўйлаётгандим. Аввалги шартномам яна 3 йил амалда бўларди. Ўтган ёзда 2018 йилгача ушланиб қолишни ўйламагандим. Ўзимни жамоа менга муҳтож деб сезмаётгандим. Асосий 13-14 футболчи қаторида бўлмасдан пул ишлашни ёқтирмайман. Шу туфайли икки томон учун нимадир ўзгариши мумкин эди.

- Энг ёқимсиз ҳолат “Вольфсбург” билан Германия Кубоги финали бўлса керак. Ўшанда ўйинни захирада кузатган эдингиз.

- Шунга қарамай, Клоппни танқид қилишни хоҳламайман. 2013 йил айнан у сабабли “Байер”га эмас, “Боруссия”га ўтганман.

- Ҳозир асосий таркиб футболчисисиз. Шунинг учун шартномани узайтирдингизми?

- Бунга кўп сабаблар бор эди. Клуб ва жамоа учун муҳим эканимга барча ишонтирди. Бу энг муҳими: менга талаб бўлиши керак. “Боруссия” муваффақиятига ҳисса қўшишни хоҳлайман. Ажойиб жамоадошларим бор. Биз кучли жамоамиз. Стадионимиз эса Германияда энг чиройли стадион саналади.

- 2019 йил 31 ёшда бўласиз. Фаолиятингиз охиригача “Боруссия”да ўйнашингиз мумкинми?

- Балки, ҳа. Ёки йўқ. Айни пайтда ҳаммасидан қониқяпман. Бироқ вазият ўзгариб кетиб, икки томон учун трансфер маъқул вариантга айланиши мумкин. Кетишни истасам, ёздаёқ буни амалга оширган бўлардим. Кўпроқ пул тўлашга тайёр клублар бор. Бироқ ҳамма нарса пулга боғлиқ эмас.

- 2011 йил “Милан” таркибида Италия чемпиони бўлгансиз. Буни Германияда “Боруссия” билан амалга ошириш мумкинми?

- Бу осон бўлмайди. “Бавария”да катта тажриба, 20 нафар юқори савиядаги ижрочидан иборат юлдузли таркиб ва ажойиб мураббий мавжуд. Ҳасадсиз “Бавария” жаҳоннинг энг кучли уч клубидан бири эканини тан оламиз. Лекин “Боруссия”да ҳам кучли таркиб ва маҳоратли мураббий бор. Авваллари “Бавария”ни мағлуб этишимиз мумкинлигини кўрсатганмиз.

- Тухелнинг асосий вазифаси ўтказиб юборилаётган голлар сонини камайтириш эди. Ҳимояда яхшироқ ўйнашни уддалаш ҳозирча сизларга насиб этди.

- Ҳимояда яхши ўйнаяпмиз. Агар Мюнхендаги учрашувда ўтказган 5 голимиз ва дарвозамизга ўйиндан ташқари ҳолатда урилган 4 голни ҳисобламасак, бу борада кўрсаткичларимиз жойида бўларди.

- Марказий ҳимоячиларни ўйлантираётган саволни бермоқчиман: барча мусобақаларда 20 тўп киритган Обамеянгни тўхтатиш мумкинми?

- Уни тўхтатиш жуда осон (кулади). У яхши ҳолатга кириб олди. Юқори савиядаги футболчига айланиш учун ҳар ҳафта шундай савияда ўйнаш кераклигини яхши билади. Бир марта юқори савияда ўйнаб, кейин ярим йил сояда юриш керак эмас.

- Шундай хавф бор деб ўйлайсизми?

- Бундай деб ўйламайман. Обамеянг тажрибали ўйинчи. У яна ўса олишига ишонаман. Кагава, Ройс, Мхитарян ва Гюндоган унга тўп оширишлари билан ёрдам беради.

- Обамеянгга қарши ҳимояланиш сирини айтиб ўтасизми?

- Греция терма жамоаси билан Габонга қарши ўйнасам, буни сизга кўрсатиб бераман. Машғулотда бир-биримизга қарши тез-тез ўйнаб турамиз. Лекин расмий учрашувда ўзаро тўқнаш келиш умуман бошқа нарса.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика