RU

Последние новости

15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  0 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  46 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  10 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  5 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1

Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови Новости

Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови

Теги :  Арнасой
Юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, аҳолининг жисмонан соғлом ва баркамол бўлиши улар тафаккурининг шаклланиши орқали, теран фикр юритишида муҳим аҳамият касб этади.
Арнасой туман ҳокимлиги мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлиги йўлида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, жорий 2017 йил 20 майдан 26 майга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди, мазкур мусобақада фермер хўжалиги аъзоларидан ташкил топган 16 та сув истеъмолчилар уюшмаси футбол жамоалари иштирок этишди.

Ушбу ўтказилган футбол мусобақаси давомида туманда фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона, муассаса ва фермер хўжаликлари ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳомийлик қилишди, ундан тушган маблағ келгусида туман футбол жамоаси таркибини сифат жиҳатдан яхшилаш, жамоанинг моддий техника баъзасини янада яхшилаш учун ишлатилиши кўзда тутилмоқда.

Қизғин тортишув ва беллашувлар асосида ўтказилган мазкур мусобақада 1-ўринни "Оқбулоқ" СИУ, 2-ўринни “Ҳамдўстлик” СИУ, 3-ўринни “Туркистон" СИУ футбол жамоалари қўлга киритишди, ғолиб “Оқбулок" СИУ футбол жамоаси туман ҳокими “Кубоги” ва жамоа аъзолари I даражали медаллар билан тақдирланди. 2 ва 3- ўринни эгаллаган футбол жамоаси аъзолари эса II ва III даражали медаллар билан тақдирланди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад фермер хўжаликлари ўртасида дўстлик, қардошлик ва ўзаро меҳр-оқибат каби ришталарини уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат эди.



Арнасой тумани ҳокими, мусобақа ташаббускори Эргаш Солиев



Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика