"Сўғдиёна" Украина клуби билан дуранг ўйнади
08 фев 2023 00:12
Новости
"Сўғдиёна" Украина клуби билан дуранг ўйнади
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган "Сўғдиёна" бугун Украинанинг "Металлист" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Биринчи бўлимда кучли шамол сабаб ўйин бироз қийин кечди. Ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасида украиналиклар ҳисобни очишга эришишди. 84-дақиқадаёқ Элёр Орифов ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа учрашув 1-1 ҳисоб билан якунланди.
Назорат учрашуви
"Сўғдиёна" - "Металлист" 1-1
Голлар: Элёр Орифов (84) - Картушов (82).
Сўғдиёна таркиби: Милан Митрович, Марко Колакович, Тарик Исич, Алишер Салимов, Бобур Юлдошев, Искандар Шайкулов, Хислат Халилов, Санжар Шоахмедов, Жасур Хасанов, Жавохир Қахрамонов, Женан Займович
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии