RU

Последние новости

10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  5 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  1 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  6 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  19 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  17

«Сўғдиёна» раҳбарияти мухлислар билан учрашди Новости

«Сўғдиёна» раҳбарияти мухлислар билан учрашди

Жиззахдаги янги стадионда жиззахлик мухлислар ва “Сўғдиёна” раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтган эди.
Ушбу учрашувдан сўнг мухлислар “Сўғдиёна” ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди.

Игорь:
— Биласизми, мен 30 йилдан бери “Сўғдиёна”га мухлислик қиламан. Жамоа олий лигадами ёки биринчи лигада ўйнайдими барча ўйинларини қолдирмай стадионлардан бориб кузатиб келаман. Жамоанинг ҳозирги ҳолатига фикр билдирадиган бўлсам, Даврон Жиззахда ўз кучига эга жамоани шакллантира олди деб қўрқмай айта оламан. 3 йилдан бери жамоага мураббийлик қилаётган бўлса, менимча футболчилар намойиш этаётган ўйин чакки эмас. Ҳамма билади жамоага яхши ҳомий етишмаяпти. Файзиев жамоани “суяги”ни ушбу мавсумда ҳам сақлаб қола олса, энг ёмон натижа 9-10-ўринлар бўлиши мумкин.

— Даврон Файзиёевнинг истеъфоси хақидаги хабарни эшитиб жуда ажабландим ва барча мухлислар қатори уни қўллаб-қувватлаш учун мен ҳам стадионга бордим. Унинг устидан шикоят ёзишганини ва ким ёзганлигини ҳам билдим. Футболда қариндошчилик иллатлари рол ўйнамайди. Бу бир неча бора ўз исботини топган. Элёр Орифов Файзиевнинг жияни эканини ҳамма билади. Хўш, Элёр кўрсатаётган ўйини қанчалик ёмон? Стадионда учрашувларни кузатган мухлису мутахассислар барчасига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишганку. Ҳар бир футболчи мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилса уларда ўсиш кузатилади.

Агар уша ўйинчи мураббийни кўрсатмаларини бажармай, ўйинида пасайиш сезилса албатта захира ўриндиғига жойлашаверади. Бу ҳамма биладиган ва тушунадиган оддий қоидалар. Спартак Муртазоев футболчилар Д.Файзиевдан норози деган экан… Кулгулику бу! Нимага асосланиб бундай гапирган? Ўзим кўпчилик футболчилар билан салом алик қиламан. Уларни бир нечтасидан сўрадим ҳам. Ҳамма ҳайратда бу гап қаердан чиққанлигига. Қандай ва нималар бўлишидан қатъий назар, тарихдан ҳам яхши маълумки, устоз ҳар доим ҳақ бўлади! Ҳеч қачон ҳеч қаерда мураббийларни ишларидан қониқиш ҳосил қилинмаган. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда бор нарса. Ҳатто Жозе Моуриньонинг машғулотларига норози футболчилар ҳам чиққан, улар натижада бошқа жамоаларга ижарага берилган.

— Мени раҳбарларга бир илтимосим бор, жамоага юқори даражада бўлмаса-да, ҳеч бўлмаса яхшироқ шароитлар яратиб бериш керак. Футболчилар билан ками 3-4 йиллик шартномалар имзолаш керак. Акс ҳолда, 6 ойлик ёки бир йиллик шартномалар ўзини оқламайдиган томони бор. Жамоада ўйини очилиб, ўз ўйинини топиб олган футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишмоқда. “Сўғдиёна”, русчасига айтганда, футболчиларга “трамплин” вазифасини бажариб бермоқда. Биз мухлислар жамоадан фақат ғалабалар кутамиз. Ҳар бир ғалаба биз учун жуда катта байрам.

Истам ота (82 ёш):
— Мен жамоани ашаддий мухлисларидан бириман десам ҳато бўлмас. Давронжонни жамоадан кетиши ҳақидаги гап сўзларни эшитиб, мен ҳам ҳамма қатори стадионга етиб келдим. Раҳбариятга ўз фикрларимизни билдирдик. Жиззахда катта футбол ҳар доим бўлган. Фақатгина сўнгги йилларда жамоамизнинг кўрсатаётган натижалари одамни таъбини хира қилади. Ҳар бир ўйинда жамоамиз ютказиб қўймасин деб юракни ҳовучлаб ўтираман. Олдинлари-чи?

Олдинлари ғалаба қозонишимизга, жамоанинг кучига ишониб, бемалол стадионга байрам қилиш учун ташриф буюрардик. Фақатгина чиройли голлардан баҳра олиб ва ҳисоб қандай кўриниш олишига қизиқар эдик. Жамоани Даврон сўнгги икки-уч йилда шакллантира олди дея оламан. У мураббий бўлганидан бери жамоа ўз майдонига эга эмасди. Дастлаб Ғаллаоролда, кейинчалик Зоминдаги “шудгор” майдонда учрашувлар ўтказишга мажбўр бўлди. Мухлислар эса узоқ масофага бориб жамоани қўллаб-қувватлашга мажбўр бўлишди. Янги стадион қурилиши якунланиб турган бир вақтда, жамоа ўз стадионига эга бўлаётган вақтда қандайдир кўра олмайдиганлар пайдо бўлибди. Нега ўша одамлар жамоани оғир кунларида ўз таклифларини киритиб ёрдам беришмади?

Қаерда эди улар ўша вақтлари? Тайёрига баковул деган ота-боболаримизни бир гапи бор эди. Худди шу нарса рўй беришига бир баҳя қолди. Ҳақиқат эса барибир ғалаба қозонди. Ҳалқ Даврон Файзиев “Сўғдиёна” жамоасида бош мураббий бўлиб ишлашини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда жамоани Даврондан бошқа яхши тушунадиган одам йўқ. Ўйлайманки, раҳбарият унга кераклича шароитларни яратиб берса, жамоамиз янги мавсумда ўз кучини кўрсата олади. Раҳбариятга бир таклифимиз бор: Жамоага автобус олиб беришларини сўраймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика