“Сўғдиёна” қисқа муддатли таътилга чиқди
26 июл 2017 21:10
Новости
“Сўғдиёна” қисқа муддатли таътилга чиқди
Хабар берганимиздек, "Сўғдиёна" 23 июлдан Тошкентда иккинчи даврага тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб борган эди.
Бугун “Шўртан”га қарши назорат учрашувидан сўнг жамоага 2 кунлик таътил берилди.
29 июль куни футболчилар “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилишади ва чемпионатга тайёргарликни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, жамоа иккинчи давранинг илк баҳсида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ўйин Жиззахдаги “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Комментарии