RU

Последние новости

14:11Россиялик спорт шифокори намоз мушаклар шикастланишининг олдини олишда ёрдам беришини айтди  0 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  5 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  9 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0

“Сўғдиёна” навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошлади Новости

“Сўғдиёна” навбатдаги баҳсларга тайёргарлик бошлади

Теги :  Сўғдиёна
Хабарингиз бор, ФИФА кунлари сабабли мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус берган эди.

Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига йиғилди ва машғулотларга киришди. Аввал маълум қилганимиздек, “Сўғдиёна”-“Насаф” баҳси миллий терма жамоа ўйинлари сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Мураббийлар штаби олий лиганинг 20-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Обод”-“Сўғдиёна” баҳсига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, шунингдек ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда  ўртоқлик учрашувини ўтказишга  қарор қилди. Спаринг рақиб сифатида  эса “Зомин”жамоаси танланди. Ушбу баҳс 30 август куни бўлиб ўтади. Ўйин ҳақида батафсил маълумотни кейинроқ бериб ўтамиз.

“Локомотив” ва  “Олмалиқ”га қарши баҳсларда жароҳати сабаб жамоага ёрдам бера олмаган Ғайрат Умиров машғулотларга қайтди. “Локомотив”  билан ўйинда жароҳат олган Умид Қодиров ҳам таркибга келиб  қўшилди. Улар бугун якка тартибда  машғулот ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрь куни Тошкентда  ўтказилади.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика