RU

Последние новости

17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  2 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  2 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  9 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2

“Сўғдиёна” муваффақиятининг сири нимада?" Жавоҳир Қаҳрамонов билан суҳбат Новости

“Сўғдиёна” муваффақиятининг сири нимада?" Жавоҳир Қаҳрамонов билан суҳбат

Чемпионатда мағлубиятсиз иштирок этиб келаётган “Сўғдиёна” Суперлиганинг навбатдаги турида ҳам ғалаба қозонди.

Жиззахликлар бу сафар ўз майдонида “Андижон”ни йирик – 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонларнинг дастлабки голига муаллифлик қилган Жавоҳир Қаҳрамонов “учрашувнинг энг яхши ўйинчиси” дея эътироф этилди.

- Жавоҳир, авваламбор қўлга киритилган навбатдаги ғалаба билан табриклаймиз. “Андижон” билан ўтган ўйинда жамоангиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бунга гўёки осонликча эришгандек таассурот қолдирди. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Табрик учун раҳмат. Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, халқимизни мусулмонлар байрами – Рамазон Ҳайит билан чин дилдан табриклайман. Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, футболда ғалабалар осонликча эришилмайди. Бунинг замирида қаттиқ мехнат ётади. Аввало ким ўйинга тайёр бўлса, ўша жамоа ғолиб бўлади. Шу куни омад бизга кулиб боқди ва муваффақият қозондик. “Андижон” ҳам яхши жамоа. Иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқмоқда. Фақат уларга тажрибали футболчилар етишмаяпти деб ўйлайман.

- “Андижон” таркибида сиз яхши таниган билган футболчилар тўп тепмоқда. Бу жамоанинг ўйини тўғрисида фикрингизни билмоқчи эдик?
- Деярли ҳамма ўйинчиларини яқиндан танийман. Уларнинг 3-4 нафари бу йил Суперлигада дебют қилди. Ўйиндан ўйинга вақт ўтган сари ўсиб боришади. Ёшлар дастлабки мавсумдаёқ барқарор ўйнаб кетиши қийин. Ижобий натижага эришиш учун вақт керак бўлади.



- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилдингиз. Шахсан ўзингиз кўрсатган ўйинингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун чиқамиз. Футбол жамоавий ўйин бўлгани учун бир кишини алоҳида кўрсатиш яхшимас. Ҳар бир футболчи майдонга чиққач, ўз ишини қилса натижа ҳам ижобий кўриниш олади.

- “Сўғдиёна” учун чемпионатда хақиқий жанглар энди бошланади дейиш мумкин. Бўлажак учрашувларда мағлубиятсиз серияни давом эттириш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, мақсадимиз рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишдир. Ҳеч бир учрашув осон ўтмаслиги олдиндан маълум. Ўйинга ким тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади. Нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳаммасини ўша пайтда биламиз.

- “Сўғдиёна” муваффақиятининг сири нимада?
- Футболда кўп нарса омадга боғлиқ. Қолаверса тайёргарлик ҳам жуда муҳимдир. Ҳозирча ҳаммаси биз учун яхши кечмоқда ва бундан албатта хурсандмиз. Кези келганда мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Зеро уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам биз учун муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика