RU

Последние новости

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  4 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида Новости

"Сўғдиёна": Кетганлар, келганлар ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси мавсумга тайёргарлигини давом эттириш мақсадида Тошкентдаги йиғинини бошлаб юборди.
Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа машғулотларни икки маҳал олиб бормоқда. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга қаратилган. Жамоадан дарвозабон Ширин Абдуллаев, ҳужумчи Мўмин Мелиев ҳамда ҳимоячи Дилмурод Икромов кетганини айтиб ўтиш лозим. Ширин Абдуллаев ва Дилмурод Икромов “Обод”, Мўмин Мелиев эса “Машъал” таркибида кўрикдан ўтмоқда.

Тошкентдаги йиғин давомида ўтган мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Азамат Исроилов ва Ғулом Ўрунов, "Олмалиқ”дан Достон Абдураҳмонов, "Шўртан” жамоасидан Сунатилла Мамадалиев келиб қўшилган. Ҳозирда улар жамоа билан машғулотларда қатнашиб, кўрикдан ўтмоқдалар.

Тошкетдаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилган. Жамоа 21 январь куни Қибрайнинг табиий майдонида “Нефтчи”га қарши назорат ўйинини ўтказади. Ўйин соат 15:00 белгиланган. 23 январьда эса навбатдаги назорат ўйинини “Қўқон-1912”га қарши ўтказади. Учрашув соат 12:00да Қибрайдаги майдонда ўтказилиши режалаштирилган. Об-ҳавонинг қандай келишига қараб, ўйин “Пахтакор” клубига тегишли Чилонзордаги сунъий майдонга кўчирилиши ҳам мумкин.

Йиғин давомида яна бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда. Ўткан мавсумни “Сўғдиёна” таркибида ўтказган Мурод Холмуҳаммедов, Музаффар Музаффаров, Бобур Қосимов, Жаҳонгир Жиямуродов, Акмал Холмуродов, Ширин Абдуллаев, Дилмурод Икромов, Нодир Ашурматов ва Мўмин Мелиевга клуб ривожи учун қўшган ҳиссасига миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Дилдора Холбоева
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика