RU

Последние новости

22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  0 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  2 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  14 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  34 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди Новости

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди

Ёрқин Назаров "Сўғдиёна"дан кетди.

Бу ҳақда жиззахликлар матбуот хизмати эълон қилди.

"Жамоамиз "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаров билан ўртадаги келишув бекор қилинди. 

Хабарингиз бор, Ёрқин Назаров жамоамизни ўтган мавсум сўнги икки турида қабул қилиб олган эди. Мураббий 2022-йилги мавсум 25-тур Сўғдиёна марказий стадионида "Локомотив" жамоасига қарши ўтган дастлабки учрашувда 2-2 ҳисоб қайд этган бўлса, чемпионатнинг сўнги 26-турида Навоийда "Қизилқум" жамоасига 2-1 ҳисобда мағлуб бўлиб мавсумни турнир жадвалининг 7-поғонасида якунланган эди.

Шунингдек Ёрқин Назаров бошчилигидаги "Сўғдиёна" жорий мавсумнинг 3-турини Зомин стадионида ўтказди. Дастлабки турда "Бунёдкор"га кичик ҳисобда имконият бой берилди. 2-турда "Олимпик" жамоасига қарши ўтган учрашув 2-2 ҳисобда якунланди. 3-турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қабул қилиниб 0-2 ҳисобда имконият бой берилди. Сўнги 4-турни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказган жамоамиз йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Назаров бошчилигида жамоамиз жорий мавсумда 4та учрашувда 3та мағлубият ҳамда бир маротаба дуранг натижа қайд этиб турнир жадвалининг сўнг поғонасида кетмоқда. Биламизки жамоанинг натижаларида мураббийнинг  роли катта. Афсуски бош мураббий Ёрқин Назаров берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади. Шу сабабдан Жамоамиз рахбарияти мураббий Ёрқин Назаров ҳамда мураббийлар штаби билан ўртадаги шартнома бекор қилинди.

Биз мутахасисга кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Клубимиз ижтимоий тармоқларида тез кунларда янги бош мураббий номи эълон қилинади" - дейилади "Сўғдиёна" расмий баёнотида.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика