Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"
17 сен 13:01
Новости
Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"
Собиқ ҳакам Саид Эннжими "Марсел"га қарши ўйинда "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида фикр билдирди.
Мадрид клуби Чемпионлар лигасининг 1-турида ғалаба қозонди (2:1). "Реал"нинг иккала голи пенальтидан урилди – Килиан Мбаппе икки марта жарима зарбасини аниқ бажарди.
Иккинчи 11 метрлик жарима тўпи 79-дақиқада Факундо Мединанинг қўлига тўп тегиб кетгани учун белгиланди, у подкатда Винисиусдан тўпни олишга уринган эди.
«У [ҳакам Ирфан Пельто] хато қилмаганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳуштак чалди, лекин ВАР бу эпизодни қайтиб кўради деб ўйлагандим.
Ҳа, қўл тананинг майдонини катталаштирди, лекин бу табиий равишда – ўйинчи "подкат" ташлаганда юз берди. У қўлини бошқа ерга қўя олмасди", – деди собиқ ҳакам.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии
Иккинчи пенальти берилган вазиятда эса,йикилаётган футболчи учун кулининг канака холатдалиги энг охирги масала.