RU

Последние новости

00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  1 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  5 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  6 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  2 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  28 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  6 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13

Славче Войнески: "Футбол шунақа, жамоага кимдир келади, кимдир кетади" Новости

Славче Войнески: "Футбол шунақа, жамоага кимдир келади, кимдир кетади"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ёмон бошладик, биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлим яхши бошланди, рақиб дарвозасига иккита тўп киритдик. Бироқ ўйин якунига қадар меҳмонлар ҳам дарвозамизга иккита гол уришди. Рақибнинг ҳар икки голига ҳам футболчиларнинг алоҳида хатолари сабаб бўлди. Баъзида футболда шу каби холатлар ҳам бўлиб туради. Ишлашда давом этамиз, ҳозирда "Пахтакор"да янги жамоа шакллантирилмоқда. Таркибда мавжуд бўлган футболчилар ёнига янгиларни қўшган холда яхши жамоа тузиш ҳаракатидамиз. 

- Футболчиларда мотивация етишмаётгандек кўринмоқда. Бу борада сиз қийинчиликларга дуч келаяпсизми?

- Биринчи ўринда ОЧЛ ўйинларидан сўнг ҳали ҳам солиқ тўлаб юргандек юрибман. Қисқа вақт ичида кам сонли футболчилардан фойдаландик. Бунинг оқибатида жамоамизда чарчоқ кўзга ташланмоқда. Ҳали футболчиларда мослашиш жараёни якунига етгани йўқ. Бундан ташқари, сиз ҳақсиз, "Пахтакор"да ўйнаш ўзига яраша босимни юклайди. Чунки "Пахтакор" доим ютиши шарт, биринчи бўлиши шарт. Айнан шу босимга дош бериш баъзи футболчиларда етишмаётган бўлиши ҳам мумкин.

- Айни дамда клубдаги ўзгаришлар ва натижалар жамоа кайфиятига салбий таъсир этмаяптими?

- Бу қарорлар клуб раҳбарияти томонидан чиқарилди. Бу менинг фаолиятимга қай даражада таъсир этишини билмайман, бу ҳақида маълумотга эга эмасман. Футболчилар ҳақида гаплашадиган бўлсак, эҳтимол балки таъсир қилиши мумкин. Биз кеча футболчилар билан гаплашдик. Уларнинг барчаси профессионал ва бу каби холатлар муаммо бўлиши керак эмас. Футболда ҳамиша бир жамоага кимдир келади, кимдир кетади. 

- Футболда хато эвазига гол урилади. Лекин бугун жамоада ғалабага нисбатан иштиёқ кўринмагандек туюлди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Мен сизни тушундим. "Пахтакор" ўйнашни истади. Кўрган бўлсангиз, биз хатолар бўлишига имкон қадар йўл қўймадик. Етакчи футболчиларимиз турли сабабларга кўра майдонга туша олишмаяпти. Масалан Драган Черан сафга қайтса ҳужумдаги фаоллигимиз янада ортади.

Рейтинг: -42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика